uz
Internet banking

«ИПОТЕКА-БАНК» Акциядорлик тижорат ипотека банки акциядорлари диққатига!

«Ипотека-банк» АТИБ Кузатув кенгаши, 2018 йил 22 июнь куни соат 1100 да, Тошкент шаҳри, Истиқлол кўчаси, 9-уйда жойлашган “Ипотека-банк” АТИБ Меҳнат филиалининг мажлислар залида банк акциядорларининг навбатдаги умумий йиғилиши бўлиб ўтишини маълум қилади.

Йиғилиш кун тартиби:

1. “Ипотека-банк” АТИБ фаолиятининг 2017 йил натижалари, банкни ўрта муддатга ва узоқ муддатга ривожлантириш бўйича тасдиқланган стратегияси ижроси ҳамда 2018 йил фаолиятининг устувор йўналишлари тўғрисида банк Бошқаруви ҳисоботини тасдиқлаш.

2. “Ипотека-банк” АТИБ Кузатув кенгашининг 2017 йилдаги фаолияти бўйича ҳисоботини тасдиқлаш.

3. “Ипотека-банк” АТИБ фаолиятининг 2017 йил натижалари бўйича Тафтиш комиссияси ҳисоботини тасдиқлаш.

4. “Ипотека-банк” АТИБда 2017 йил натижалари бўйича ўтказилган корпоратив бошқарув тизимини мустақил баҳолаш натижаларини тасдиқлаш.

5. “Ипотека-банк” АТИБнинг 2017 йил якунлари бўйича йиллик ҳисоботини тасдиқлаш.

6. “Ипотека-банк” АТИБнинг 2017 йил натижалари бўйича олган соф фойдасининг тақсимланмаган қисмини тақсимлаш.

7. “Ипотека-банк” АТИБ Кузатув кенгаши таркибини қайта сайлаш.

8. “Ипотека-банк” АТИБ Тафтиш комиссияси таркибини қайта сайлаш.

9. 2018 йил учун банк бизнес-режасини, молиявий режа ҳамда кўчмас мулк ва асосий воситаларга инвестициялар режасини тасдиқлаш.

10. “Ипотека-банк” АТИБ уставига ўзгартишлар ва қўшимча киритишни тасдиқлаш.

11. “Ипотека-банк” АТИБ Кузатув кенгаши тўғрисидаги Низомга ўзгартишлар ва қўшимчалар киритишни тасдиқлаш.

12. “Ипотека-банк” АТИБ Кузатув кенгаши аъзоларига тўланадиган рағбатлантириш ва компенсациялар тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш.

13. 2017 давомида амалга оширилган банкнинг аффилланган шахслари билан ва йирик битимларини тасдиқлаш.

14. Банкнинг аффилланган шахслари билан келгусида тузилиши мумкин бўлган битимларни тасдиқлаш.

15. Банк Бошқарувининг аффилланган шахслар билан ва йирик битимларни мустақил амалга ошириши учун банкнинг жорий хўжалик фаолияти билан боғлиқ битимларни аниқлаш ҳамда улар амалга оширилишини маъқуллаш.

16. “Ипотека-банк” АТИБни институционал трансформация қилиш бўйича Халқаро Молия Корпорацияси билан амалга оширилаётган ишларни маъқуллаш.

17. “Ипотека-банк” АТИБ Бошқаруви Раиси ва аъзолари билан тузилган меҳнат шартномалари муддатларини 1 йилга узайтиришни тасдиқлаш.

18. 2018 йил учун “Ипотека-банк” АТИБ ташқи аудиторини ва унга тўланадиган хизмат ҳақи миқдори чегарасини тасдиқлаш.

19. “Ипотека-банк” АТИБ Бошқаруви тўғрисидаги Низомининг иловасини (банкнинг ташкилий тузилмасини) янги таҳрирда тасдиқлаш.

Акциядорларни навбатдаги умумий йиғилиш ўтказилиши ҳақида хабардор қилиш учун реестри шакллантирилган сана: 2018 йил 11 июнь.

Акциядорларнинг навбатдаги умумий йиғилишида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар реестри шакллантириладиган сана: 2018 йил 18 июнь.

Йиғилиш қатнашчиларини рўйхатга олиш 2018 йил 22 июнь, соат 1000 да бошланиб 1055 тўхтатилади.

Акциядорлар умумий йиғилишига:

  • акциядор (жисмоний шахс) шахсини тасдиқловчи ҳужжат - паспорти билан;
  • акциядор (жисмоний шахс) вакили – нотариал тасдиқланган ишончнома ва паспорти билан;
  • акциядор юридик шахс (корхона) раҳбари шахсини тасдиқловчи ҳужжат - паспорти ёки гувоҳномаси, лавозимга тайинланганлик тўғрисидаги буйруқ нусхаси билан;
  • акциядор юридик шахс вакили - ишончнома ваколат берган ва вакил қилинган шахс тўғрисидаги маълумотлар (исми-шарифи ёки номи, яшаш жойи ёки жойлашган ери, паспортига оид маълумотлар) кўрсатилган овоз беришга доир ишончнома ва шахсини тасдиқловчи ҳужжат (паспорт) билан келиши лозим. Юридик шахс номидан овоз беришга доир ишончнома унинг раҳбарининг имзоси ва ушбу юридик шахснинг муҳри билан тасдиқланган бўлиши керак.

Акциядорлар умумий йиғилишга оид ҳужжатлар билан “Ипотека-банк” АТИБ Бош офисида танишишлари мумкин.

“Ипотека-банк” Акциядорлик тижорат ипотека банки манзили:100 000, Тошкент шаҳри, Мирзо-Улуғбек тумани, Шахрисабз кўчаси, 30-уй.,

(банкнинг электрон почта манзили: info@ipotekabank.uz, расмий веб-сайти www.ipotekabank.uz)

Қўшимча маълумотларни қуйидаги телефонлар орқали олишингиз мумкин: факс: 150-89-52, тел.:150-98-19

Банк Кузатув кенгаши

Back to the list