uz
Internet banking

«Ипотека-банк» АТИБ 2017 йил якунлари бўйича корпоратив бошқарув тизимини баҳолашни ўтказиш учун мустақил ташкилотни танлаш бўйича танлов эълон қилади.

2017 йил якунлари бўйича корпоратив бошқарув тизимини баҳолашни ўтказиш учун мустақил ташкилотни танлаш бўйича танлов эълон қилади.

Танловда иштирок этиш учун Акциядорлик жамиятлари фаолияти самарадорлигини ошириш ва корпоратив бошқарув тизимини такомиллаштириш бўйича Комиссиянинг 31.12.2015й.даги 9-сонли баёни билан тасдиқланган Корпоратив бошқарув кодексида белгиланган ташкилотлар таклиф этилади.

Танлов таклифи қуйидаги ҳужжатларни ўз ичига олиши лозим:

  •  Ариза;
  • Танлов иштирокчисининг Корпоратив бошқарув тизимини баҳолашни ўтказишнинг дастлабки баҳоси, муддатлари кўрсатилган таклифи ва бошқа муҳим маълумотлари;
  • Давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳнома, тегишли лицензиялар, ходимларнинг малака сертифкати ва аттестатидан нусха;
  • Тузиладиган шартнома лойиҳаси (баҳолашни ўтказиш санаси ва шартлари, тўлов миқдори ва муддати).

Танловда иштирок этиш учун таклифларни тақдим этиш муддати – 20.04.2018й.га қадар.

Танловда иштирок этиш учун таклифлар “Ипотека-банк” АТИБга юборилади: 100000, Тошкент ш., Мирзо-Улуғбек тумани, Шаҳрисабз кўчаси, 30

Танлов ғолиби этиб умумлашган ҳолда банк учун энг мақбул шартларни таклиф этган иштирокчи тан олинади.

Маълумот учун телефон: (998 71) 150-89-52, (998 71) 150-98-19

Электрон манзил: cenbum@ipotekabank.uz

Back to the list