phone Ишонч телефон рақами: (78) 150-89-55

Маълумот учун: (78) 150-89-56

Банк миссияси

Банк миссияси

Ипотека-Банк миссияси — ўз акциядорлари ва банк мижозлари учун энг юқори даражадаги иқтисодий қадриятларни яратишдан иборат.  Мижозларга хизмат кўрсатишнинг юқори сифати ва танланган бозорлардаги етакчилик,  келажакдаги банк муваффақияти учун биринчи даражали аҳамият касб этади. 

Банкнинг корпоратив қадриятлари — жамоавий руҳ,  янгича фикрлаш,  ижобий муносабат,  ажойиб сифат — банк миссиясини амалга оширишда муҳим рол ўйнайди. 

Мижозларга кенг кўламдаги банк хизматларини тақдим этган ҳолда,  банк мамлакат иқтисодиини кўтариш ва ривожлантириш учун асослар ва шароитларни яратишга кўмаклашишга интилади. 

Ўз мижозларига хизматларни тақдим этишда Ипотека-Банк профессионализмнинг юқори стандартларига мувофиқ бўлиш,  янгиликларни қўллаш,  янги ғояларга очиқлик,  фикрлардан фойдаланиш ҳамда қатъий ва изчил фаолиятни амалга оширишга содиқдир. 

Банкнинг мижозлари билан ўзаро муносабатлари узоқ муддатли ва мустаҳкам бўлиши учун Ипотека-Банк бундан кейин ҳам сифатли хизматлар кўрсатишни давом эттириш ниятида. 

On-line маслаҳатчи
Қўнғироқни буюртма қилиш