phone Ишонч телефон рақами: (78) 150-89-55

Маълумот учун: (78) 150-89-56

Лизинг

Лизинг

Лизинг – бу бизнесга сармоялар киритишнинг қулай шакли.  Лизинг эвазига сотиб олинган объектдан бир йўла фойдаланиб,  объект сотиб олинган маблағни маълум муддатда қайтариш шарти билан мавжуд бизнесни кенгайтириш,  модернизация қилиш ёки фаолиятнинг янги йўналишини очиш учун зарур бўлган асбоб-ускуна,  техника ёки автотранспортни сотиб олиш мумкин. 

Биз автотранспортдан бошлаб кўчмас мулкгача,  асбоб-ускунадан то махсус техникагача бўлган турли лизинг маҳсулотларини қулай шартлар асосида таклиф қиламиз.  Лизинг хизматлари банкнинг барча филиаллари томонидан кўрсатилади. 

Молиялаштириш вариантларини танлашда лизинг бир қатор афзалликларга эга: 

  • Лизинг объекти лизинг олувчининг балансида ҳисобга олинади ва шу туфайли лизинг объекти мулк солиғини тўлашдан озод қилинади? 
  • Лизинг объектини тезлаштирилган ҳолда амортизация қилишни қўллаш имконияти мавжуд? 
  • Лизинг шартлари остида Ўзбекистон Республикасига олиб кирилаётган технологик жиҳозлар давлат божлари ва ҚҚС тўлашдан озод қилинади. 

Мижозларга бўлган асосий талаблар: 

  • Лойиҳани молиялаштиришни бошлаш вақтида рўйхатга олинганлик,  рухсат берилганлик кабилар тўғрисидаги керакли ҳужжатларнинг мавжуд бўлиши билан бирга лизинг олувчининг маълум юридик мақоми. 
  • Лизинг олувчилар сифатида Ўзбекистон Республикасининг резиденти мақомига ва ўз фаолиятларидан тижорий даромадга эга бўлган юридик шахслар бўлишлари мумкин. 
  • Молиялаштирилаётган лойиҳанинг башорат қилинаётган пул оқими ва лизинг олувчида мавжуд бўлган пул оқими лизинг муддати давомида лизинг тўловларини ўз вақтида ва тўлиқ тўланишини таъминлаши керак. 
  • Молиялаштирилаётган лойиҳани бошқа таркибий компонентлар (хом-ашё,  айланма маблаг,  малакали ходимлар,  махсулотни сотиш бозорлари ва бошқ. ) билан таъминлаш бўйича механизмлар ёки аниқ режаларнинг мавжудлиги. 
On-line маслаҳатчи
Қўнғироқни буюртма қилиш