phone Ишонч телефон рақами: (78) 150-89-55

Маълумот учун: (78) 150-89-56

Расмийликдан воз кеча оласизми?

Оддийлик сари неччи қадам?

“Одатда ортиқча иш юкламалари билан боғлиқ кўплаб қийинчиликлар аслида унинг кўплигидан эмас, балки шу ишга ёки ҳамкасбларга бўлган муносабат туфайли келиб чиқади. Бир ўйлаб кўринг. Ишга бўлган муносабатингизни яхшиланг ёки яхшироқ иш топинг!”     Бобоёр Тўраев


 Келинг бир ўйлаб кўрайлик аслида ҳам шундайми? Ипотека-банкда ходимлар учун ташкил этилган семинарда айнан шу мавзудаги фикрлар муҳокама қилинди.   

Иш билан боғлиқ муносабатларда жамоавий ҳаракат қилиш, бошқарувчилик санъати, садоқатлилик, шахс ва жамоа ўртасидаги муносабатларни шакллантириш, лидерлик санъатининг муҳим жиҳатларига алоҳида эътибор қаратилди.


Тренингда раҳбар ва ходим муносабатларида авваломбор,  шахс сифатида муносабатлар уйғунлашсагина мувафаққиятга тезроқ эришиш мумкинлигига урғу берилди.

         Тренинг давомида расмий услубда қотган юзларни анчайин самимий тусга кирганлигини, юзларда табассум, буйруқ бериб ўрганган лабларга кулгу қанчайин ярашганлигини нафақат атрофдагилар балки уларнинг ўзлари хам хис қилишди. 


Тадбир сўнгида иштирокчилардан қуйидаги самимий дил изхорлари узоқ вақтгача эшитилиб турди:

-         Анчадан бери бунақа ўйнамагандим.

-         Вой маза қилиб кулибман.

-         Сакрамаганимга хам анча бўлган экан.

-         Бундай бўлишини кутмагандим.

-         Офарин

-         Жуда хам фойдали

-          .........

On-line маслаҳатчи
Қўнғироқни буюртма қилиш