phone Маълумот учун: (78) 150-11-22

"Ипотека-банк" АТИБ Шайҳонтоҳур филиали қошида яна бир янги "Ипотека маркази" ўз ишга тушганини маълум қиламиз.

Марказда  юридик ва жисмоний шахсларга  барча банк хизматларини кўрсатиш йўлга қўйилган. 
Шунингдек, мазкур марказда ипотека, истеъмол, микроқарз ва овердрафт кредитларини қисқа муддатларда расмийлаштириш, универсал касса орқали халқаро пул ўтказмалари, валюта айирбошлаш амалиётлари ва бошка тўловларни  амалга ошириш имконияти яратилган. 



Энг муҳими, уй сотиб олиш юзасидан вужудга келадиган бир неча босқичли амалиётлар яъни, нотариал хизмат, суғурта  ва баҳолаш хизматларининг барчаси Ипотека марказида жойлаштирилганлиги пойтахтимиз аҳолиси ва меҳмонларига ўзига хос қулайликни тақдим этади. 



Сиз ушбу янги марказимизда ортиқча ташвишларсиз, қимматли вақтингизни йўқотмаган ҳолда, ипотека кредитларини расмийлаштиришингиз мумкин. 

Манзил: Тошкент шахар, Яшнобод тумани, Паркент кўчаси, 182 уй

Барчангизни янги марказимизда кутиб қоламиз.





On-line маслаҳатчи
Қўнғироқни буюртма қилиш