phone Маълумот учун: 1233; (78) 150-11-22

Тендер ва танловлар

«Ипотека-банк» АТИБ 2018 йил якунлари бўйича корпоратив бошқарув тизимини баҳолашни ўтказиш учун мустақил ташкилотни танлаш бўйича танлов эълон қилади. "Ипотека-банк" АТИБ томонидан тренинг ва таълим хизматларини тақдим этиш бўйича таклифлар бўйича очиқ тендер эълон қилинади. «Ипотека-банк» АТИБ “20 дона банкоматларни харид қилиш юзасидан №30/19-сонли танлов савдолари” ҳақида эълон қилади “Ипотека-банк” АТИБ “2000 дона терминалларни харид қилиш юзасидан №32/19-сонли танлов савдолари” ҳақида эълон қилади “Ипотека-банк” АТИБ “1000 дона терминалларни харид қилиш юзасидан №15/20-сонли танлов савдолари” ҳақида эълон қилади "Ипотека-банк" АТИБнинг Бош офиси ва филиалларида тармоқлараро экран техналогиясини жорий қилиш орқали банк корпоратив тармоғида ахборотлар хавфсизлигини ва Wi-Fi зоналар хавфсизлигини таъминлаш қурилмаларини харид қилиш юзасидан танлов эълон қилади

Янги “Банк хизматлари маркази” мижозлар учун хизмат кўрсатишни бошлади.

"Ипотека-банк" АТИБ, банк филиаллари тармоғини кенгайтириш ҳамда мижозларга кўрсатилаётган банк хизматларининг оммабоплигини оширишни таъминлаш мақсадида аҳолига қулай бўлган ҳудудларда банк хизматлари марказлари ташкил этилмоқда. Ана шундай барча қулайликларга эга бўлган марказлардан яна бири Қашқадарё вилоят, Косон туманида очилди.


Янги ташкил этилган банк хизматлари марказлари ходимлари томонидан мижозлар ва аҳолига барча турдаги намунали банк хизматларини, шу жумладан, кредитлар ажратиш, ҳисоб рақамларга хизмат кўрсатиш, юридик шахсларга мобил илова орқали масофадан туриб тўловларни амалга ошириш, кредит маблағларини сўндириш, омонатлар очиш, «online» конвертация қилиш амалиётларини йўлга қўйиш кўзда тутилган.


Келгусида Ипотека-банк мазкур йўналишдаги ишларни янада кенгайтириб, республикамизнинг бошқа ҳудудларида ҳам банк хизматлари марказлари очишни режалаштирган

On-line маслаҳатчи
Қўнғироқни буюртма қилиш