“Ипотека-банк” АТИБ ва Халқаро молия корпорацияси ўртасидаги ҳамкорлик ишлари самарали давом этмоқда

“Ипотека-банк” АТИБ ва Халқаро молия корпорацияси (ХМК) ўртасидаги ҳамкорлик ишлари самарали давом этмоқда, бунга мисол сифатида навбатдаги мартта банкнинг Экологик ва ижтимоий рискларни бошқариш тизимида банд бўлган ва бошқа тегишли ходимлар малакаси оширилди.

Аввалроқ маълум қилинганидек экологик ва ижтимоий рискларни бошқариш стандартлари банкнинг ушбу рисклар юзага келиши мумкин бўлган барча актив операциялари (кредит, банк кафолатлари ва кифилликлари тақдим қилиш, лизинг, суғурта, савдони молиялаштириш, корхона / ташкилотлар устав жамғармасига инвестиция киритиш) ҳамда банкнинг шўба ташкилотлари (“Ipoteka-leasing” МЧЖ ва “Imkon sug’urta” МЧЖ) фаолиятига 01.07.2021 йил санасидан жорий қилинди.


Экологик ва ижтимоий рискларни бошқариш стандартлари банкнинг юқорида қайд этилган амалиётлари доирасида қўлланилиши жараёнида, амалиётларни бажарилишида қатнашаётган ва айниқса экологик ва ижтимоий рискларни бошқариш тизимида банд масъул ходимлар орасида юзага келаётган амалий саволларга банк бош офисида фаолият юритувчи экологик ва ижтимоий рискларни бошқариш бўлими ходимлари томонидан жавоблар берилиб, улар бўйича тушунтириш ишлари олиб борилди. Ҳамда ушбу саволлар рўйҳати шакллантирилиб, ХМК томонидан экологик ва ижтимоий рискларни бошқариш соҳасидаги ишларни мувофиқлаштириб бориш ва амалий ёрдам кўрсатиш бўйича ёлланган консультанти Евгения Бурнаковага тақдим қилинди.

ХМК консультанти томонидан банкнинг экологик ва ижтимоий рискларини бошқариш бўлими билан ҳамкорликда, тақдим қилинган саволлар рўйҳати асосида ҳамда тасдиқланган трансформация режасига асосан экологик ва ижтимоий рискларни бошқариш тизимида банд бўлган ва бошқа тегишли ходимлар малакасини ошириш мақсадида жорий йилнинг 23 ва 24 июль кунлари ўқув-амалий машғулот (вебинар) ташкил қилинди.


Вебинарда қайд этилган актив амалиётлар (кредит, банк кафолатлари ва кафилликлари тақдим қилиш, лизинг, суғурта, савдони молиялаштириш, корхона / ташкилотлар устав жамғармасига инвестиция киритиш) ҳамда банкнинг шўба ташкилотлари (“Ipoteka-leasing” МЧЖ ва “Imkon sug’urta” МЧЖ)лардан экологик ва ижтимоий рискларни бошқариш жараёнида иштирок этаётган масъул ходимлар иштирок этди.

Вебинар якуни бўйича иштирокчилар ва ташкилотчилар ўртасида саволлар алмашинилиб, билдирилган таклиф ва мулоҳазалар асосида якуний хулосалар жамланди ҳамда улар Экологик ва ижтимоий рискларни бошқариш соҳасининг келгуси иш фаолияти ва кейинги уқув-амалий машғулотлар режасидан ўрин эгаллади.

On-line маслаҳатчи
Қўнғироқни буюртма қилиш