“Ипотека-банк” АТИБ устав капитали 122,4 млрд. сўмга оширилди.

2021 йил 28 июлда 122,4 млрд. сўм миқдоридаги “Ипотека-банк” АТИБ акцияларининг 20-чи қўшимча чиқарилиши тўлиқ жойлаштирилди ва натижада банкнинг устав капитали 2 992,2 млрд. сўмни ташкил этди.

Акцияларнинг қўшимча чиқарилиши тўғрисидаги қарор 2021 йил 12 июлда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан P0775-20-сон рақам билан рўйхатдан ўтказилди.

Акцияларнинг қўшимча чиқарилиши шартларига мувофиқ, акциялар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига жойлаштирилди.

On-line маслаҳатчи
Қўнғироқни буюртма қилиш