phone Маълумот учун: 1233; (78) 150-11-22

Тендер ва танловлар

«Ипотека-банк» АТИБ 2018 йил якунлари бўйича корпоратив бошқарув тизимини баҳолашни ўтказиш учун мустақил ташкилотни танлаш бўйича танлов эълон қилади. "Ипотека-банк" АТИБ томонидан тренинг ва таълим хизматларини тақдим этиш бўйича таклифлар бўйича очиқ тендер эълон қилинади. «Ипотека-банк» АТИБ “20 дона банкоматларни харид қилиш юзасидан №30/19-сонли танлов савдолари” ҳақида эълон қилади “Ипотека-банк” АТИБ “2000 дона терминалларни харид қилиш юзасидан №32/19-сонли танлов савдолари” ҳақида эълон қилади “Ипотека-банк” АТИБ “1000 дона терминалларни харид қилиш юзасидан №15/20-сонли танлов савдолари” ҳақида эълон қилади "Ипотека-банк" АТИБнинг Бош офиси ва филиалларида тармоқлараро экран техналогиясини жорий қилиш орқали банк корпоратив тармоғида ахборотлар хавфсизлигини ва Wi-Fi зоналар хавфсизлигини таъминлаш қурилмаларини харид қилиш юзасидан танлов эълон қилади «Ипотека-банк» АТИБ “ 60 дона банкоматларни харид қилиш юзасидан №9097211-сонли тендер савдолари” ҳақида эълон қилади

Нуротада замонавий кутубхона фойдаланишга топширилди

"Дунёдаги ҳар қайси давлат, ҳар қайси миллат биринчи навбатда ўзининг интеллектуал салоҳияти, юксак маънавияти билан қудратлидир. Бундай енгилмас куч манбаи эса, аввало, инсоният тафаккурининг буюк кашфиёти – китоб ва кутубхоналарда, десак, адашмаган бўламиз." Ш.М.Мирзиёев

Китоб тафаккур, маънавият ва муҳим тарбия манбаи бўлиши билан бирга инсон камолотида тутган ўрни ниҳоятда беқиёсдир. Ҳаётимиз ўзгариш ва янгиланишлар замирига қурилган. Шу маънода одамлар тафаккуридаги ўзгаришлар ҳамда ҳаётий талаб китобхонлик соҳадаги ишларни қайта кўриб чиқиш лозимлигини тақозо этмоқда. 

Давлатимиз раҳбарининг раислигида 2019 йилнинг 19 март куни ёшларга эътиборни кучайтириш,уларни маданият, саньат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, уларда ахборот-технологияларидан фойдаланиш кўникмаларини шакллантириш, ёшлар ўртасида китобхонликни тарғиб этиш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишидаги топшириқлар ижроси юзасидан, шунингдек Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига мувофиқ Навоий вилояти Нурота туманининг чекка ҳудуди жойлашган “Истиқлол” МФЙдаги Сойкечар қишлоғида қисқа вақт ичида “Ипотека-банк”АТИБнинг ҳомийлик маблағлари ҳисобидан замонавий кутубхона барпо этилди ва қишлоқ аҳолисига фойдаланиш учун топширилди.



 Кутубхонанинг тантанали очилиш маросимида иштирок этган туман хокими ҳамда мутасадди ходимлар мазкур зиё маскани келгусида минглаб маҳаллий ёшлар энг севимли жойларидан бири бўлиши мумкинлигини алоҳида қайд этиб ўтдилар. 



Ушбу кутубхона 12 мингга яқин бадиий, илмий, публицистик ҳамда турли соҳаларга оид адабиётлар билан бойитилган. Шунингдек, кутубхонада адабиётларнинг электрон вариантлари билан танишиш учун замонавий компютерлар билан ҳам таъминланган.



Дарҳақиқат, китоб – буюк устоз! Биргина китоб киши ҳаётини ўзгартириши мумкин. Чин маънода маърифатли ёшлар миллатимизнинг ёруғ истиқболидир. 

Нуротада ташкил этилган ушбу кутубхона ана шундай ёшларни тарбиялаб, эзгу мақсадларга хизмат қилади дея ишонамиз.

On-line маслаҳатчи
Қўнғироқни буюртма қилиш