phone Ишонч телефон рақами: (78) 150-89-55

Маълумот учун: (78) 150-89-56

IFC консултантлари билан навбатдаги тренинг



Самарадорликнинг асосий кўрсаткичлари (KPI ) бўйича бошқарув тизими замонавий бизнес муҳитида корхоналардаги рағбатлантириш ва мотивациянинг энг мукаммал ва амалий таъсири энг юқори бўлган тизимлардан бири сифатида тан олинган. KPI тизими ўтиш таклифи киритилганда, манипуляция учун камчиликлар ва манёврлар бўладими ёки йўқми кўриб чиқиш керак бўлади. Бунинг учун KPI га эришиш мақсадидаги рағбатлантириш ишларида узоқ муддат давомида ходим қандай ишлаши лозимлиги ҳақида режа тузиш фойдадан холи бўлмайди.



KPI тизимини жорий қилиш мақсадларида 2019 йилнинг 13-сентябрида «Ипотека-банк» АТИБ Бош офисида менежерлар таркиби учун «KPI ва кўрсаткичларнинг мувозанатлаштирилган тизими» мавзусида Халқаро молиявий корпорация HR консультанти Хелма Штраус иштирокида тренинг бўлиб ўтди.

Тренингда стратегик мақсадлар ва кўрсаткичларни ишлаб чиқиш, банк механизмини бажариш бўйича назорат механизмини амалда жорий қилиш каби KPI  мавзулари муҳокама қилинди.

Тренинг вақтида Халқаро молиявий корпорациянинг HR  консультанти KPI  тизимининг айнан мақсадлари, турлари ва кўрсаткичларнинг мувозанатлаштирилган тизими ҳақида батафсил тўхталиб ўтди.

Тренинг якунида, KPI  ҳақида батафсил маълумот олган ва банк соҳасининг жаҳондаги энг яхши амалиётлари билан танишган иштирокчилар «Ипотека-банк» АТИБда KPI  тизимини жорий қилиш устида иш бошладилар.

On-line маслаҳатчи
Қўнғироқни буюртма қилиш