phone Маълумот учун: (78) 150-11-22

Онлайн микроқарз

Онлайн микроқарз
Валюта:
Сум
Кредит мақсади
Шахсий эҳтиёжлар учун
Кредит муддати
12 ойгача

“Ipoteka bank” мобил иловаси орқали
“Онлайн микроқарз” ажратиш ва сўндириш

ШАРТЛАРИ 

1. «Онлайн микроқарз» миллий валютада, очиқ кредит линиясиз, нақдсиз шаклда, мижознинг кредит хисобрақамидан фақат унинг Ипотека-банк ойлик маоши пластик картасига ўтказиб берилади (агар ойлик карталаридан бир нечта бўлса, унда «Онлайн микроқарз» мижоз танлаган карталаридан бирига ўтказилади);

2. Ипотека-банк «Онлайн микроқарз»ни мижоз томонидан оферта шартномаси тасдиқланган кунидан бошлаб, кейинги иш кунидан кечикмасдан тақдим этади;

3. «Онлайн микроқарз» суммаси: Максимал сумма – кредит олиш учун буюртманома берилган мурожаат кунида, банк пластик картасига ўтказилган охирги 6 ойлик ўртача ойлик иш ҳақининг 1 баробари миқдоригача, 22 300 000 сўмдан ошмаслиги лозим. Минимал миқдори 200,0 минг сўм. «Онлайн микроқарз» муддати: минимал 3 ой, максимал бир йилгача;

4. «Онлайн микроқарз» йиллик фоиз ставкаси 32% ташкил қилади. Муддати ўтган микроқарз бўйича қарз олувчи баланд фоизларда 48% миқдорида муддати ўтказиб юборилган тўловни амалга оширади;

5. Микроқарзни сўндириш графиги ва фоизлар хисобланиши аннуитет методи бўйича амалга оширилади; 

6. «Онлайн микроқарз» олиш учун, ойлик пластик карта банкда 6 ойдан кам бўлмаган вақт давомида ишлаган ва охирги 6 ойда иш хақи ўтказилган бўлиши керак;

7. Жами миқдори 22 300 000 сўм доирасида, уч мартагача «Онлайн микроқарз» берилиши мумкин;

8. «Онлайн микроқарз», кредитларида муаммолари мавжуд бўлган мижозларга ажратилмайди. Оҳирги бир йил давомида 30 кундан ортиқ муддати ўтган қарздорликка йўл қўйган мижозларга «Онлайн микроқарз» ажратилмайди;

9. Мижознинг кредит бўйича ўртача бир ойлик қарз юки ўртача бир ойлик иш хақига нисбатан 50% дан ошган ҳолларда «Онлайн микроқарз» ажратилмайди;  

10. Фоиз ва асосий қарзни сўндириш махсус карта хисобрақамига келиб тушаётган пул маблағлари хисобидан ёки банк томонидан мижознинг розилигисиз, акцептсиз бошқа барча банк пластик карта хисобварақларидан мижоз томонидан тасдиқланган офертага мувофиқ (SV Gate системаси орқали) ечиб олинади. Шунингдек, мижоз микроқарз фоизлари ва асосий қарзини муддатидан олдин ва қисман сўндириш ҳуқуқига эга; 

11. Микроқарз фоизлари ва улар бўйича келиб чиққан муддати ўтиб кетган қарздорлик ҳосил бўлганда, қарздор банкка муддати ўтган тўловдан кунлик 0,1% фоиз миқдорида, лекин 50% фоиздан ошмаган миқдорда пеня тўлайди; 

12. Мижоз микроқарз хизматидан тўлиқ ёки қисман фойдаланмаслик тўғрисидаги қарори бўйича Банкни 3 (уч) банк иши кунидан кам бўлмаган муддатда олдиндан хабардор этиши лозим;

13. Қарздор микроқарз шартларини бажарганда ва кредит муддати тугаганидан кейин «Онлайн микроқарз» билан боғлиқ барча банк хисобрақамлари ёпилади;

14. Фойдаланувчи скоринг тизимидан ижобий ўтмаганда, «Онлайн микроқарз» тақдим этмаслик ҳуқуқини банк ўзида қолдиради.


Кредитни ҳисоблаш

Диққат: Кредитнинг ҳақиқий миқдори ва шартлари калкулятор ҳисоблаш натижаларига боғлиқ эмас.
On-line маслаҳатчи
Қўнғироқни буюртма қилиш