phone Ишонч телефон рақами: (78) 150-89-55

Маълумот учун: (78) 150-89-56

Visa Classic

Visa Classic
Валюта:
USD
Депозит:
$20
Очиш учун банк комиссияси:
40 000 сум


Карта турлари Карта очиш учун банк комиссияси, сум Картани қайта очиш учун банк комиссияси, сум Карта депозити (AҚШ долларида) Картадан нақд ечиш комиссияси (AҚШ долларида) Картадан тўлов амалга оширилганда олинадиган комиссия (AҚШ долларида) Картани стоп листга қўйиш, сум Картага СМС хизматини ёқиш, сум Ипотека-банк терминаллари орқали нақд хорижий валюта ечиб бериш
VISA Classic 40 000 40 000 20$ Ечилган суммадан 1% Тўланган суммадан 1% 25 000 бепул 0%

Ҳар бир халқаро Visa карта эгаси учун банк махсус банк ҳисобрақамини очади. Ушбу ҳисобварақда карточка эгаси ўз ихтиёри бўйича фойдаланиши мумкин бўлган пул маблағлари сақланади. Карточка ушбу ҳисобварақдан фойдаланиш учун ўзига хос “калит” ҳисобланади. Карточкасиз ушбу ҳисобрақам бўйича бирорта ҳам амалиётни амалга ошириш мумкин эмас.

Микрочип ва магнит тасмаси — карта эгаси тўғрисидаги маълумотлар, ПИН кодлар ва карточка билан амалга ошириш учун фойдаланиладиган бошқа маълумотларни ўзида шифрланган кўринишда сақловчи мослама.

ПИН кодлар — бу фақат карта эгасига маълум бўлган парол бўлиб, у карта тақдим қилинганида бериладиган пин-конверт ичида бўлади. Ундан карта эгаси карта бўйича амалиётларни тасдиқлаш учун фойдаланади. 


ПИН код унутилганида уни қайта тиклаш имкони мавжуд емас ва карта қайта емиссия қилиниши лозим бўлади.



Карта йўқолган тақдирда нима қилиш керак?

Карта ўғирланган ёки йўқотилган ҳолларда қисқа муддатда телефон орқали ёки карта йўқотилганлиги тўғрисидаги ариза билан банкка мурожаат қилинг.

Эҳтиёткорлик чоралари

карта ва пин-конвертни жисмоний шикастланиш (буклаш, тушиб кетишлар кабилар)дан эҳтиёт қилиш;
картанинг пластик асосини, айниқса, микрочип жойлашган жойни деформацияларга дучор қилмаслик;
критик ҳароратлар таъсирига қўймаслик;
карта ва пин-конвертга намлик ва суюқликлар, йемирувчи пластик ва текстолитлар тушишидан эҳтиёт қилиш;
микрочипни статик ва электр кучланиши таъсиридан эҳтиёт қилиш;
картадан фақат кўзланган мақсадда фойдаланиш.


Ушбу халқаро тўлов карталари хориж мамлакатларида кенг тарқалган. Ўз соҳасида стандартга айланган ушбу карталар қулайлик ва юқори даражадаги ишончлиликни бирлаштирган. Исталган турдаги харидни амалга ошириш ва нақд пул ечиш мумкин.

Visa Classic карталари кўп вақтларини ишга сарфлайдиган тез-тез саёҳатга чиқадиган кишилар учун жуда зарурдир. Бундай карта билан дунёнинг исталган мамлакатидаги дўконлар, ресторанлар ва бошқа савдо нуқталарида тўловни амалга ошириш жуда қулайдир. Бундан ташқари Visa Classic карталари ёрдамида Сиз, масалан, меҳмонхонадаги номерга буюртма беришингиз ёки автомобилни ижарага олишингиз мумкин.

Бу саёҳатчилар учун янада долзарброқдир, чунки дунёнинг кўпгина мамлакатларида товар ва хизматлар учун тўлов усули сифатида анчадан бери нақд пулларга нисбатан пластик карточкалар афзал кўрилмоқда.

Бутун дунё бўйлаб юз минглаб банкоматлар ва 22 миллиондан ортиқ савдо нуқталари Visa карталарини қабул қилмоқдалар.


VISA Classic картасини қандай олиш мумкин?

Сизга керакли картани олиш учун:

  • Ариза шаклини тўлдиринг;
  • Паспорт;
  • ИНН;
  • Шартномани имзолаш.
On-line маслаҳатчи
Қўнғироқни буюртма қилиш