phone Ишонч телефон рақами: (78) 150-89-55

Маълумот учун: (78) 150-89-56

«Ипотека-банк» АТИБ 2018 йил якунлари бўйича корпоратив бошқарув тизимини баҳолашни ўтказиш учун мустақил ташкилотни танлаш бўйича танлов эълон қилади.

Танловда иштирок этиш учун Акциядорлик жамиятлари фаолияти самарадорлигини ошириш ва корпоратив бошқарув тизимини такомиллаштириш бўйича Комиссиянинг 31.12.2015 йилдаги 9-сонли баёни билан тасдиқланган Корпоратив бошқарув кодексида белгиланган ташкилотлар таклиф этилади.


Танлов таклифи қуйидаги ҳужжатларни ўз ичига олиши лозим:
Ариза;
Танлов иштирокчисининг Корпоратив бошқарув тизимини баҳолашни ўтказишнинг дастлабки баҳоси, муддатлари кўрсатилган таклифи ва бошқа муҳим маълумотлари;
Давлат рўйҳатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳнома, тегишли литсензиялар, ходимларнинг малака сертифкати ва аттестатидан нусха;
Тузиладиган шартнома лойиҳаси (баҳолашни ўтказиш санаси ва шартлари, тўлов миқдори ва муддати).
Таклифлар “Ипотека-банк” АТИБ Товар моддий бойликлар ва хизматлар сотиб олиш бўйича танлов комиссиясига ёпиқ конвертларда тақдим этилиши лозим.

Танловда иштирок этиш учун таклифларни тақдим этиш муддати - 29.03.2019й.га қадар.

Танловда иштирок этиш учун таклифлар “Ипотека-банк” АТИБ Товар моддий бойликлар ва хизматлар сотиб олиш бўйича танлов комиссиясига ёпиқ конвертларда юборилади: 100000, Тошкент ш., Мирзо-Улуғбек тумани, Шаҳрисабз кўчаси, 30.

Танлов ғолиби этиб умумлашган ҳолда банк учун энг мақбул шартларни таклиф этган иштирокчи тан олинади.

Маълумот учун телефон: (998 78) 150-89-16, 150-01-91.

Электрон манзил: senbum@ipotekabank.uz



On-line маслаҳатчи
Қўнғироқни буюртма қилиш