Мижоз |
Аёл тадбиркорлар |
Кредит мақсади |
Айланма маблағларни тўлдириш ва асосий воситалар сотиб олиш учун |
Валюта |
АҚШ доллари (ажратилган валютани мижознинг талабига кўра сўмга конверсия қилиб, мамлакат ичидаги тўловларни молиялаштириш мумкин) |
Кредит максимал сумммаси |
30 минг АҚШ долларигача |
Молиялаштириш манбаси |
Европа тикланиш ва тараққиёт банки маблағлари ҳисобидан |
Кредит ажратилиш шакли |
Пул ўтказиш йўли билан |
Кредит фоизи |
Йиллик 8%* (6 ойлик Libor + 2,8% ЕТТБ маржаси + 3,27% Ипотека банк маржаси). |
Кредит муддатидан аввал қайтарилса |
Муддатидан аввал қайтарилган суммадан 1% |
Кредитни бекор қилиш комиссияси |
Кредит суммасидан 1% |
Муддати ўтган тўловлар учун жарима |
Йиллик 2% |
Мажбурият комиссияси |
Кредитнинг ўзлаштирилмаган қисмидан 0,5% |
Ресурс жалб қилиш комиссияси |
Белгиланмаган |
Кредит муддати |
Айланма маблағларни тўлдириш ҳамда асосий восита сотиб олишга |
Кредитни қайтариш тартиби |
Лойиҳадан келиб чиқиб имтиёзли даврни айланма маблағларни тўлдириш учун 3 ойгача, асосий восита сотиб олиш учун 6 ойгача белгиланиши мумкин. Айланма маблағлар тўлдириш учун: фоиз тўлови – ҳар ойда, асосий қарз тўлови – тўлов муддати келгандан сўнг кредит қолган муддатига тенг тақсимланган миқдорларда бўлинади. Асосий восита сотиб олиш учун: фоиз ва асосий қарз тўлови – бир йилда 2 маротаба 15 май ва 15 ноябрь кунлари тўланади (асосий қарз тўлови имтиёзли даврни инобатга олган ҳолда кредит муддатига тенг тақсимланган миқдорларга бўлиниши лозим). Қайтариш муддатини узайтиришга йўл қўйилмайди |
Кредит таъминоти |
Ликвид таъминот гарови остида |
Кредитлаш ва ҳужжатларни расмийлаштириш жараёни |
Банкнинг амалдаги Кредит сиёсати ва Кредитлаш Низомига асосан амалга оширилади |
Қўшимча шартлар |
- Аёл тадбиркор фаолиятини бошлаганига 6 ойдан кам бўлмаслиги лозим; - J-USBP дастури орқали белгиланган лимитлари доирасида молиялаштирилиши мумкин; - Ушбу кредит линияси маблағларини камида 70% Тошкент шаҳридан ташқаридаги ҳудудларда молиялаштирилиши зарур; - ЕТТБнинг экологик ва ижтимоий тақиқлар рўйхатига киритилган ҳамда Ўзбекистонда етиштирилган пахтани ишлаб чиқариш, сотиш ёки қайта ишлаш билан боғлиқ ҳар қандай фаолиятлар учун кредит маблағлари ажратилмайди; - Лойиҳада мижознинг ўз улуши 30% пул кўринишидаги иштироки талаб этилмайди |
Ажратилиши кутилаётган сумма |
10,0 млн.АҚШ доллари |
Кутилаётган NPL кўрсаткичи максимал даражаси |
2,0 % |
NPL кўрсаткичи ошиб кетганда кўриладиган чоралар |
· Кредит маҳсулоти бўйича аризалар қабул қилиш вақтинчалик, 1 ой муддатга тўхтатилади; · Ушбу муаммоли кредитларнинг пайдо бўлиши сабабларини таҳлил қилинади, кредит ажратиш жараёни қайта кўриб чиқилади. Таҳлиллар натижасига кўра: а) Кредит ажратиш шартлари қатьийлаштирилади ва ҳаракатсиз кредитларни чегаравий даражага туширган ҳолда маҳсулотдан фойдаланишни давом эттириш учун муҳокамага киритилади. б) Маҳсулот бўйича кредитлаш тўхтатилади. |
*Кредит фоизи 6 ойлик Libor ставка ўзгаришига қараб ўзгариб боради.