phone Ишонч телефон рақами: (78) 150-89-55

Маълумот учун: (78) 150-89-56

Банкнинг коллегиал органлари

Банкнинг коллегиал органлари

Кредит қўмитаси

Қўмита – филиаллар ваколатидан юқори бўлган масалаларни кўриб чиқади ва тегишли қарорлар қабул қилади.  Кредит қўмитаси Қорақалпоғистон Республикаси,  Тошкент шаҳри ва вилоятлардаги филиаллар кредит комиссиялари мурожаатлари асосида қуйидаги масалаларда қарорлар қабул қилади: 

  • филиаллар ваколатидан юқори бўлган суммада хўжалик юритувчи субъектларга миллий валютада кредитлар ажратиш? 
  • хорижий валютада кредитлар ажратиш? 
  • банк кафолатлари бериш? 
  • ажратилган кредитлар ёки берилган кафолатларнинг шартларини ўзгартириш? 
  • ўз ваколатидан юқори бўлган масалаларни банк Бошқаруви кўриб чиқиш учун тайёрлаш

Инвестиция қўмитаси

Қўмита – Ипотека-банк бош офисида бошқарув аъзолари ҳамда йетакчи бошқармалар раҳбарлари иштирокида тузилиб,  Ипотека-банкнинг тасдиқланган инвестиция сиёсати асосида амалга ошириладиган инвестициялар юзасидан қарорлар қабул қилади.  Чунингдек,  инвестиция киритилган корхоналарнинг молиявий ҳолати ва инвестициянинг самарадорлиги бўйича ҳисоботларни тасдиқлайди. 

Товар-моддий бойликлар ва хизматлар сотиб олиш бўйича танлов комиссияси

Комиссия – Ипотека-банк ва унинг филиаллари фаолияти учун зарур бўладиган харидларни амалга ошириш бўйича қарорлар қабул қилади.  Банк учун товар-моддий бойликлар ва хизматлар харид қилишда бир неча йетказиб берувчилар ўртасида сифатнинг юқорилиги,  нарҳнинг мақбуллиги,  йетказиб бериш муддати мослиги ва бошқа тамойиллар асосида банкнинг харидлардаги харажатларини оқилоналаштириш мақсадида иш юритади. 

Банк номенклатурасига кирувчи лавозимларга номзодларнинг касбга мувофиқлигини аниқлаш комиссияси

Комиссия – Ипотека-банкка ишга қабул қилиш ва ходимларни лавозимдан лавозимга кўтаришга оид тартиб асосида фаолият юритувчи коллегиал органи бўлиб,  Ипотека-банкнинг кадрлар сиёсатида банк мутахасислари ва раҳбарларининг малакаси,  ишчанлик сифатларига қўйилган бир қатор талаблар асосида банкка ишга қабул қилинаётган ва лавозими кўтарилаётган ўрта бўғин мутахассисларининг лавозимга мослиги ҳамда раҳбар ходимларнинг касбга мувофиқлиги юзасидан қарор қабул қилади. 

On-line маслаҳатчи
Қўнғироқни буюртма қилиш