Банк мурожаати

Ушбу билан “Ипотека-банк” АТИБ (Банк) ўз фаолиятида бизнес юритишнинг ижтимоий компонентига алоҳида эътибор қаратаётгани ҳақида маълум қилади.

Банкнинг ички сиёсат ва қоидаларига кўра, Банк жамоасида ўзаро ҳамкорлик, ҳурмат ва мажбурий меҳнатдан холи муҳит жорий қилинган. Банк ўз ишчи-ходимлари ва мижозларини ижтимоий соҳада қўллаб-қувватлаш мақсадида қуйидаги тамойилларга амал қилади:

·     Ўзининг ҳамда мижозларининг фаолиятида мажбурий ва болалар меҳнатидан фойдаланиш, шу жумладан пахта-йиғим теримини ташкил қилишда ишчи-ходимларнинг мажбуран жалб қилиниш ҳолатларига йўл қўйилмаслиги;

·     Банк ходимлари билан ҳам, Банк мижозлари билан ҳам барча масалаларда, ва айниқса мажбурий меҳнат ҳамда пахта теримига жалб қилиниш ҳолатлари бўйича мурожаат ва шикоятларни қонунчиликда белгиланган тартибда кўриб чиқилиши тизимининг самарали фаолиятини таъминлаш;

·     Ўзининг ва мижозларининг ишчи-ходимлари ўз ўрнига пахта терими жараёнига маҳаллий аҳолини жалб қилиш амалиётига йўл қўймаслик.

Агар бундай “ҳодисалар” аниқланса ва/ёки шундай вазиятга тушиб қолсангиз, қуйидаги телефон рақамлари (+99878 – 150–28–00 / 150-89-14 / 150-80-07) ёки info@ipotekabank.uz электрон почтаси орқали хабар беришингизни сўраймиз.


On-line маслаҳатчи
Қўнғироқни буюртма қилиш