phone Ишонч телефон рақами: (78) 150-89-55

Маълумот учун: (78) 150-89-56

Банк стратегияси

Банк стратегияси

Банкнинг мамлакат иқтисодиётидаги салоҳиятини оширишда иштироки

  • иқтисодиётнинг реал секторидаги корхоналарни молиявий қўллаб-қувватлашни давом эттириш? 
  • инвестицион характерга эга бўлган кредитлари ҳажмини янада ошириб бориш? 
  • иқтисодиётнинг базавий тармоқларидаги корхоналарни,  кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектларини молиявий қўллаб-қувватлаш бўйича тўпланган тажрибани янада мустаҳкамлаш,  ёш оилалар,  қишлоқ худудларида сервис соҳасини ривожлантиришни кредитлашга алоҳида эътибор қаратиш? 

Банкнинг универсал фаолиятини ривожлантириб бориш,  чакана хизматлар кўламини ошириш

  • Ипотека-банк мижозларига банк хизматларининг тўлиқ спектрини тақдим этиш,  янги банк хизматларини жорий этиш? 
  • корпоратив мижозларга хизмат кўрсатиш билан биргаликда чакана банк хизматларини ҳам ривожлантириб бориш? 
  • чакана банк хизматларига ахборот технологияларни жорий қилиб бориш? 
  • аҳолидан коммунал тўловларни йиғиш бўйича эришилган натижаларни мустаҳкамлаш,  коммунал ташкилотлар билан электрон ахборотларни бевосита алмашувини ташкил қилиш? 

Уй-жой қурилиши соҳасидаги фаолияти

  • аҳоли учун шаҳарларда кўп қаватли уй-жойлар қурилишини молиялаштириш ҳажмларини ошириш? 
  • республикамиз аҳолисига жалб этиладиган маблағлар эвазига узоқ муддатли ипотека кредитлари беришни ривожлантириш? 

Хорижий ташкилотлар билан ҳамкорликни ривожлантириш

  • чет эл банклари ва халқаро молия институтлари билан янги алоқалар боғлаш,  мавжудлари билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва уларни лойиҳаларни молиялаштиришга кенг жалб этиш,  чет эл банклари ва миллий ишлаб чиқарувчилар ўртасида воситачилик қилиш? 
  • узоқ муддатли ипотека кредитларини беришда чет эл кредит линияларини жалб этиш? 
  • жаҳонда замонавий банк амалиётида қўлланиладиган банк хизматларини ўрганиб бориш ва банк фаолиятига мослаштирган ҳолда жорий этиш? 

Кадрлар сиёсатининг устуворликлари

  • ходимларни доимо малакасини ошириб бориш,  чет тили ва замонавий дастурий таъминотни ўргатиб бориш? 
  • меҳнат стажи катта тажрибали ходимлар,  раҳбарлар ва ёш мутаҳассислар ўртасидаги боғлиқликни кучайтириш орқали,  Ипотека-банк тизимида тўпланган тажрибаларни кейинги авлод ходимларида ҳам сақлаб,  ривожлантириб боришини таъминлаш? 
  • кадрларга бўлган талабни олдиндан ўрганган ҳолда олий ўқув юртларидан муваффақиятли битирувчиларни танлов асосида ишга қабул қилиш ва биринчи навбатда филиалларни улар билан таъминлаш? 
On-line маслаҳатчи
Қўнғироқни буюртма қилиш