Факторинг
Факторинг — бу хўжалик юритувчи субъектлар-етказиб берувчиларни улар етказиб берилган товарлар, бажарилган ишлар ёки кўрсатилган хизматлар учун тўловчилар томонидан актсептланган, лекин улар томонидан тўланмаган тўлов талабномалари бўйича тўлов олиш ҳуқуқини банкка — молиявий агентга регресс ҳуқуқисиз ўтказиб бериши эвазига молиялаштириш бўйича банк хизматининг туридир.
Доимий пул айланмасига эга бўлган ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш корхоналари учун:
Факторинг миқдори – дебиторлик қарздорлиги миқдорида
Факторинг муддати - 90 кунгача
Дисконт - 5% дан кам бўлмаган миқдорда
Факторинг мақсади:
- дебитор қарздорликни сотиб олиш учун
Тақдим қилинадиган ҳужжатлар:
- ариза;
-
бизнес-режа;
-
молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот;
-
белгиланган тартибда расмийлаштирилган ва тўловчи томонидан имзоланган олди-сотди, ишлар бажариш ва хизматлар кўратиш шартномалари;
-
моддий бойликлар берилгани, ишлар бажарилганлиги ва хизматлар кўрсатилганини тасдиқлайдиган ҳужжатлар.
Факторинг таъминоти:
-
мол-мулк ёки қимматли қоғозлар гарови;
-
учинчи шахслар кафилликлари;
-
депозит маблағлари гарови;
-
қонунчиликда таъқиқланмаган бошқа таъминот турлари.