Cавдони молиялаштириш (пост финансирование) валюта хизмат тури – кредит-молия ташкилотлари маблағлари эвазига молиялаштириш тури.
Афзалликлари
· Пул маблағларини тежамкорлиги;
· Чет эл банклари ресурсларини жалб қилиш ҳисобига паст фоиз ставкаларида кредит олиш имконияти;
· Кредит линиялари бўйича кредит муддати ва фоизлари ҳар бир мижоз учун алоҳида белгиланади;
· Товар етказиб бермаслик хавфини минималлаштириш;
· Тижорат хавфини минималлаштириш.
«ИПОТЕКА-БАНК» АТИБда савдони молиялаштириш
ТАНЛАШ ҲУҚУҚИ
Банк мутахассислари билан биргаликда Сиз томонингиздан тақдим этилаётган лойиҳага бахо бериш ва халқаро молия институтлари томонидан молиялашнинг Сизга мақул бўлган фоизларини танлаш.
ТЕЗЛИК
Сизнинг аризангиз қабул қилингандан сўнг тез орада Банк мутахассиси алоқага чиқиб савдони молиялаштириш хизмат тури бўйича ҳамма саволларингизга жавоб беради.
МОСЛАШУВЧАНЛИК
Банк мутахассислари Сизнинг мақсадингиз ва имкониятингизга жавоб берадиган молиялаш шартларини таклиф этадилар.
Талаблари |
Шартлари |
Муддати |
2 ойдан 1 йилгача |
Сумма |
100% контракт суммаси |
Контракт суммаси |
100 000 АҚШ долларидан кам бўлмаган миқдорда |
Тўлов тури |
100% тасдиқланган аккредитив |
Молиялаштириш валютаси |
АҚШ доллари, Евро, Россия рубли |
Қайтариш жадвали |
муддатнинг охирида ҳисобланган фоизлар билан бир тўловда |
Молиялаштириш учун маҳсулот гуруҳлари |
Ҳар хил товарлар гуруҳи |
Молиялаштириш ҳаражатлари |
Ҳар бир ҳолат учун алоҳида аниқланади ва амалдаги Libor/Euribor* фоиз ставкасига боғлиқ. Мижоз томонидан тақдим этилаётган таъминот турига ва кредит тарихига аҳамият берилади.
|
- Коммерцбанк АГ Германия; - Райфайзенбанк АГ Австрия;
- Райфайзенбанк Россия; - ОДДО БХФ АГ Германия;
- АО Газпромбанк Россия; - АКБ Азия инвест банк Россия;
- АО Ак Барс банк Россия; - АО ЭСК Kazah Export Қозоғистон;
- ДБ АО Сбербанк Қозоғистон; - ЕБРР Лондон;
- RCA, JP Morgan Chase Лондон; - Credit-Agricole Италия ва бошқалар;
*фоизлар ҳар бир лойиҳа учун алоҳида белгиланади.