Ипотека-банк ҳисоб-китоб-касса хизматларини кўрсатиш бўйича бир қатор хизматларни таклиф этади. Сиз бизнинг банкда турли валютада ҳисобрақам очишингиз ва у орқали нақд пулсиз амалиётларни амалга оширишингиз мумкин. Бизнинг банкда ҳисоб-китоб-касса хизматларини амалга ошириш – ишончли, тез ва қулай бўлиб, банк томонидан қўлланиладиган замонавий дастурий таъминот тўловнинг тезлиги ва ҳавфлизлигини таъминлайди.
Ипотека-банк томонидан комплекс ҳисоб-китоб хизматларини кўрсатиш – бу кундалик бизнес фаолиятингиздаги мақбул ечимдир.
Ипотека-банк тадбиркор-резидентлар ва норезидентлар учун ҳисобрақамларни миллий валюта, AҚШ доллари ва Еврода очади ва юритади. Очилаётган ҳисобрақамларнинг сони чекланмаган, шу билан бирга иккинчи ва кейинги ҳисобрақамлар очишда мижоз банкка ҳужжатларни тақдим этиши етарли.
Ҳисобрақамни очиш жараёни ҳужжатларнинг тўлиқ жилди тақдим этилган вақтдан бошлаб икки банк иш кунидан кўп бўлмаган вақтни олади. Ҳисоб-китоб ҳисобрақамини очишда Ипотека-банк ходими мижознинг хоҳиши бўйича мижознинг ҳисобрақамини очиши учун зарур бўлган ҳужжатлар нусхаларини тайёрлаши ҳамда имзоларнинг ва муҳр намунаси кўрсатилган карточкани расмийлаштириши мумкин.
Ҳисобрақамни очиш учун Ипотека-банкка корхонангизнинг ташкилий-ҳуқуқий шаклига мувофиқ ҳолда ҳужжатларни тақдим этиш зарур.
Миллий валютадаги пул ўтказмалари "Ипотека-банк" томонидан Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг электрон ҳисоб-китоб тизими орқали амалга оширилади, бу мижозларнинг тўлов топшириқларини улар қабул қилинган кунда бажаришга имкон беради.
Хорижий валютадаги пул ўтказмалари Ипотека-Банк йирик хорижий банкларда очилган вакиллик ҳисобварақлари тармоғи орқали амалга оширилади, шу жумладан "Ипотека-банк" жорий иш кунида AҚШ долларида ва Еврода ва бошқа хорижий валюталарда шошилинч пул ўтказмаларини амалга оширади.
Юридик шахсларнинг ҳисобварақларига (миллий ва чет эл валютасида) маблағларни ҳисоб-китоб қилиш Ипотека-банк томонидан олинган кунида бепул амалга оширилади.