Турли соҳаларда фаолият юритувчи мижозларни кредитлаш борасидага бой тажриба, мижозларнинг эҳтиёж ва бизнес фаолиятларини тўғри баҳолаш, кафолатнинг турли шакллари билан ишлай олиш, шартнома шартларининг қулайлиги - Банк ва кредит олувчи ўртасидаги самарали ҳамкорликнинг асоси бўлиб ҳисобланади.
Банк маҳсулот ва хизматлари доимий ва юқори талабга эга бўлган саноат, қурилиш, шунингдек, йирик бизнес юритувчи корхоналарга қисқа ва узоқ муддатли кредитлаш жараёнларини амалга оширади.
Ипотека-банк йирик лойиҳаларни кредитлашда ҳар бир мижоз учун алоҳида ёндашиш дастурларини ишлаб чиқади. Банк мутаҳассисларининг тажрибасига таянган ҳолда биз корхона ва ташкилотларга кредитлаш бўйича хизматларимизни таклиф этамиз.
Кредит максимал суммаси |
Мижознинг ҳисобот ойидан олдинги ойда ҳисобварағига (фаолиятидан) келиб тушган айланмаси миқдорида. (2 млрд.сўмдан ошмаган миқдорда) |
Валюта |
Сўм |
Кредит фоизи |
Йиллик-20 % |
Кредит муддати |
12 ойгача |
Имтиёзли давр |
Соддалаштирилган бизнес режадан келиб чиққан ҳолда белгиланади |
Кредит ажратилиш шакли |
Пул ўтказиш йўли билан ажратилади |
Кредитни қайтариш тартиби |
Кредитни қайтариш графигига асосан |
Кредит таъминоти |
Кредит 500,0 млн. сўмгача ажратилганда: - Таъминотсиз (ишончли) Кредит 500,0 млн . сўмдан юқори миқдорда ажратилганда қуйидаги таъминот турларидан бири ёки бир нечтаси тақдим қилиниши лозим: - Ликвидли мол-мулк гарови; - Учинчи шахс кафиллиги; - Суғурта полиси; - Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси кафиллиги (Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси тўғрисида”ги Низом талаблари асосида)
|
Қўшимча шартлар |
Мижознинг асосий ҳисобварағи “Ипотека-банк” АТИБда бўлиши, камида 12 ой давомида банкнинг мижози бўлиши, ижобий кредит тарихига эга бўлиши ҳамда охирги 3 ойда фаолиятдан мунтазам равишда пул айланмаларини амалга ошириши лозим. Иккиламчи ҳисобварақ орқали кредит ажратилмайди. |
Кредитлаш ва ҳужжатларни расмийлаштириш жараёни |
Кредитлаш ва ҳужжатларни расмийлаштириш жараёни, банкнинг амалдаги Кредит сиёсати ва “Ипотека-банк” АТИБ тизимида кредитлаш жараёнини ташкил этиш бўйича Қўлланмага ҳамда Пилот лойиҳасида юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларни кредитлаш тартиби бўйича вақтинчалик низомга асосан амалга оширилади. Шунингдек, мазкур ҳужжатда назарда тутилган кредит ажратиш шартлар банкнинг шу кунгача амалда бўлган меъёрий ҳужжатлардан фарқ қилганда, мазкур ҳужжат устун бўлиб, унга риоя этилади. |
Мақсади | Айланма маблағларни тўлдириш ва асосий воситалар сотиб олиш учун |
Миқдори | 500 млн.сўмдан ортиқ бўлмаган миқдорда |
Фоиз ставкаси |
Банкнинг фоиз сиёсатига асосан белгиланади
|
Муддати | 12 ой муддатгача (1 ойлик имтиёзли давр берилиши мумкин) |
Таъминоти | Таъминотсиз |
Ишончли кредит олиш учун қарз олувчи юридик шахс қуйидаги барча талабларга жавоб бериши лозим;
- бирламчи ҳисобварағи банкимизда очилган ва камида охирги 3 йилдан бери мижозимиз ҳисобланиши;
- кредитланаётган фаолияти бўйича камида 3 йил ишлаган бўлиши (хисобварағидаги пул тушуми орқали аниқланади);
- йилига камида 5,0 млрд.сўм миқдорида пул тушуми (хисобварағидаги кредит айланмаси), кредитланаётган фаолияти бўйича ҳар ойда мунтазам пул тушумига эга ва охирги 3 ой давомида картотека-2 мавжуд бўлмаганлиги;
- 1-синф кредит лаёқатига эга бўлиши, бунда қарз олувчининг охирги ҳисобот даври бўйича белгиланган тартибда Давлат солиқ идораларига топширилган молиявий ҳисоботлари асосида аниқланади;
- камида 3 та кредит (тўлиқ сўндирилган) бўйича ижобий кредит тарихига эга бўлиши ва ушбу кредитлар бўйича тўловлар (асосий қарз ва фоизлар) белгиланган муддатидан кечиктириб тўлаш ҳолатлари мавжуд эмаслиги ҳамда охирги 3 та кредитлари (тўлиқ сўндирилган) бўйича 180 кундан ортиқ муддат фойдаланган бўлиши лозим;
- - Ишончли кредит миқдори қарз олувчининг жами активлар миқдоридан ошмаслиги лозим. Бунда узоқ муддатли активлар жами активининг 30 фоизидан кам бўлмаслиги қарз олувчининг охирги ҳисобот даври бўйича белгиланган тартибда Давлат солиқ идораларига топширилган молиявий ҳисоботлари асосида ҳисобланади.