phone Ишонч телефон рақами: (78) 150-89-55

Маълумот учун: (78) 150-89-56

Савдони молиялаш

Савдони молиялаш

Бугунги кундаги иқтисодий ва молиявий шароитлар халқаро савдодаги ҳисоб-китобларнинг ишончлилиги ва рақобатли молиялаштиришдан фойдаланиш имкониятларига бўлган алоҳида талабларни қўяди. 

Ипотека-банк мижозларга документар ҳисоб-китобларнинг энг замонавий шакллари ва савдони молиялаштириш воситаларини тақдим этиши мумкин. 

Ҳисоб-китобларнинг документар шакллари бутун дунёда харидорлар ҳамда сотувчилар учун рискларни камайтирувчи ҳисоб-китобларнинг ишончли ва қулай усуллари сифатида тан олинган.  Савдони молиялаштириш товарлар ва хизматларнинг айланиш муддати билан мос келувчи нисбатан арзон молиялаштириш манбаларини олишга имкон беради. 

Савдони молиялаштириш — бу мижозларимиз томонидан тузилган экспорт-импорт шартномалари бўйича ташқи савдо амалиётларини турли тўлов воситалари,  жумладан,  энг кўп фойдаланиладиган ҳужжатли (документар) аккредитивлар орқали молиялаштиришдир. 

Ипотека-банк мижозларининг контрагентлари томонидан шартномалар (контрактлар) шартларининг бажарилиши устидан назорат қилиш бўйича амалий ёрдам ва хорижий валютадаги документар аккредитивлар бўйича исталган амалиётларни таклиф қилади. 

On-line маслаҳатчи
Қўнғироқни буюртма қилиш