phone Ишонч телефон рақами: (78) 150-89-55

Маълумот учун: (78) 150-89-56

Банк бошқаруви

Расм йўқ
Бошқарув Раиси

Атабаев Шуҳрат Халдарович

Ишонч телефони:

(78) 150-48-88

Қабул кунлари ва соатлари:

Жума 8–00 дан 11–00 гача

1978 йилда туғилган. Тошкент Молия институтини (2000 йил), Япониянинг Сиёсий фанлар Миллий институтини (2005 йил), Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат ва жамият қурилиши академиясини (2010 йил) тугатган.

Меҳнат фаолиятини 1995 йил Навоий вилоятидаги 14-ўрта мактабда инглиз тили ўқитувчилигидан бошлаган.

1998 йилдан бошлаб Тошкент давлат техника университети “Камолот” жамоат марказида бош ҳисобчи бўлиб фаолият юритган.

2001 йилдан 2004 йилга қадар Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг пул-кредит сиёсати департаментининг Пул-кредитни таҳлили ва дастурлаш бўлими 1- тоифали иқтисодчиси, бош иқтисодчи сифатида самарали фаолият олиб борган.

2004 йилдан то 2006 йилга қадар Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Монетар сиёсат ва иқтисодий таҳлил депатаменти Пул-кредитни дастурлаш ва банк тизими ликвидлигини таҳлил қилиш бошқармаси, Пул-кредитни таҳлили ва дастурлаш бўлими бош иқтисодчиси, бўлим бошлиғи бўлиб ишлаган.

2006 йилдан то 2009 йилгача Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Монетар сиёсат департаменти директори ўринбосари, 2009-2010 йилларда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Валюта айирбошлаш операциялари Махсус бошқармаси бошлиғи, 2010-2014 йилларда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Ички валюта бозоридаги операциялар департаменти директори лавозимларида ишлаган.

2014-2015 йилларда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Молия иқтисод департаменти директори бўлиб ишлаган.

2015-2017 йилларда Акциядорлик тижорат Халқ банки бошқаруви Раиси ўринбосари этиб тайинланган.

2017 йил июнидан 2018 йил 14 ноябрига қадар Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви Раиси ўринбосари лавозимида ишлаган.

2018 йил 14 ноябрдан эътиборан “Ипотека-банк”АТИБ Бошқаруви Раиси лавозимига тайинланган.

Расм йўқ
Бошқарув Раисининг биринчи ўринбосари

Иномжонов Элёр Исроилович

Ишонч телефони:

(78) 150-11-22

Қабул кунлари ва соатлари:

Сешанба

1978 йилда туғилган. 1999 йилда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш муҳандислари институтини битирган, 2003 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини, 2010 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясининг тадбиркорлик факултетини, 2013 йилда Хитотсубаши номидаги университетни (Япония) битирган.

Иш фаолиятини 1999 йилда Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банкининг шаҳар филиали чакана хизматлар бўлимининг 2-тоифали мутахассиси сифатида бошлаган.

2001-2004 йилларда Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг Бош операцион департаментининг валюта операциялари бўлинмасининг иккинчи ва биринчи тоифали мутахассислари, биринчи тоифали мутахассис, кейинчалик хўжалик юритувчи субъектларнинг мониторинг бўлими бошлиғи ва Бош бошқарма бош бошқармаси кредит бўлимида мутахассис бўлиб ишлаган.

2004-2005 йилларда Бектемир тумани Ўзбекистон Республикаси Инкассация Бирлашмасининг Бектемир тумани бўлимининг бошлиғи лавозимида ишлаган.

2005-2007 йилларда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Тошкент шаҳар Бош бошқармаси тижорат банклари фаолиятини мониторинг қилиш бўлими бошлиғи лавозимида ишлаган.

2007 йилдан 2009 йилгача "Ипотека-банк" нинг Юнусобод филиали бошқарувчиси лавозимида ишлаган.

2009 йилдан 2015 йилгача валюта айирбошлаш оператсияларини мониторинг қилиш бўйича махсус бўлим бошлиғи, валюта алмашинуви бўлими бошлиғи ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банкидаги таҳлил бўлими бошлиғи лавозимида ишлаган.

2016 йилдан 2018 йилгача "Ипотека-банк" нинг Ташқи иқтисодий фаолият бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.

2018 йилнинг декабрида Корпоратив банкинг ва бозор воситаларини бошқариш блоки бошлиғи лавозимида ишлаган.

2019 йил январ ойидан Бошқарув раисининг биринчи ўринбосари - Корпоратив банк ва бозор воситалари бўлими бошлиғи лавозимида фаолият олиб бормоқда.

Расм йўқ
Бошқарув Раиси ўринбосари

Зулфукаров Джура Исмаилович

Ишонч телефони:

(78) 150-48-88

Қабул кунлари ва соатлари:

Душанба 8–00 дан 11–00 гача Сешанба 8–00 дан 11–00 гача

1974 йилда туғилган. 1996 йилда Тошкент Молия институтини, 2008 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси қошидаги Олий бизнес мактабини тугатган.

Банк соҳасидаги меҳнат фаолиятини 1993 йил “Агросаноатбанк” Жиззах вилоят филиалида Банк муомаласи бўлимида мутахассисликдан бошлаган.

Қимматли қоғозлар ҳамда аҳоли жамғармалари бўлимида мутахассис ва бўлим бошлиғи бўлиб фаолият юритган.

1995 йил августидан 1998 йил февралига қадар Жиззах вилояти акциядорлик тижорат “Пахтабанк”ида қимматли қоғозлар ҳамда аҳоли жамғармалари бўлимида мутахассис ва бўлим бошлиғи вазифасини бажарувчи сифатида фаолият юритган.

1998 йил февралидан 2000 йил ноябрига қадар Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки Жиззах филиалида турли лавозимларда самарали фаолият олиб борган.

2000 йил ноябр ойидан 2005 йил июн ойига қадар “Замин”банк Жиззах вилоят филиали бошқарувчиси сифатида фаолиятини давом эттирган.

2005 йил июнидан 2018 июлига қадар Жиззах филиали бошқарувчиси, “Ипотека-банк”АТИБ Кредитлаш бошқармаси бошлиғи ўринбосари, иқтисодиёт тармоқларини кредитлаш бошқармаси бошлиғи ўринбосари вазифасини бажарувчи, Кредитлаш департаменти диретори ўринбосари лавозимларида самарали меҳнат қилиб банк равнақига ўзига хос ҳиссасини қўшган.

2018 йил июл ойидан бошлаб Бошқарув Раисининг биринчи ўринбосари вазифасини бажарувчи этиб тайинланган.

Расм йўқ
Бошқарув Раиси ўринбосари

Абдурахманов Махмуд Ахматхужаевич

Ишонч телефони:

(78) 150-89-49

Қабул кунлари ва соатлари:

Чоршанба 8–00 дан 11–00 гача Пайшанба 8–00 дан 11–00 гача

1976 йил Тошкент шаҳрида туғилган. 1998 йилда Тошкент Давлат Университетини, 2007 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини тугатган.

Банк соҳасидаги меҳнат фаолиятини 1998 йилдан Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида бошлаган.

2004 йилга қадар Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Тижорат банкларига лицензия бериш ва улар фаолиятини тартибга солиш департаментида бош иқтисодчи, бўлим бошлиғи, шунингдек мазкур муассасанинг Тижорат банклари, кредит уюшмалари ва ломбардлар капиталини шакллантирилиш, манбаларини мониторинг қилиш департаменти Тижорат банклари капиталини шакллантирилиш манбаларини мониторинг ва таҳлил қилиш бошқармаси бошлиғи лавозимларида самарали фаолият юритган.

2004 йил сентябр ойидан 2006 йилга қадар мазкур муассасанинг Тижорат банклари, кредит уюшмалари ва ломбардлар капиталини шакллантирилиш манбаларини мониторинг қилиш департаменти Тижорат банклари капиталини шакллантирилиш манбаларини мониторинг ва таҳлил қилиш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.

2006 йил сентябр ойидан 2013 йилга қадар Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Ички назҳоратни мувофиқлаштириш департаменти директори ўринбосари лавозимида ишлаган.

2013 йил августидан Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш бўйича ички назоратни мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи ўринбосари ҳамда мазкур бошқарма бошлиг’и лавозимларида фаолият олиб борган.

2016 йил октябр ойидан Ипотека-банк Бошқаруви Раиси ўринбосари этиб тайинланган.

Расм йўқ
Бошқарув Раиси ўринбосари

Фаязов Жаҳонгир Махамаджанович

Ишонч телефони:

(78) 150-89-72

Қабул кунлари ва соатлари:

Пайшанба 8:00 -11:00 гача Жума 8:00-11:00 гача

1969 йилда туғилган. Ўзбекистон Миллий университети, Тошкент Давлат иқтисодиёт университетини тугатган. Физика-математика фанлари номзоди. 

Меҳнат фаолиятини 1997 йил Ўзуйжойжамғармабанк Шаҳар филиалида уй-жой қурилишини кредитлаш бўлимида бошлаган. Кейинчалик фаолиятини ушбу филиалнинг режалаштириш ва молиявий таҳлил бўлимининг турли лавозимларида давом эттирган. 

2001 йилдан бошлаб Ўзуйжойжамғармабанк ҳамда Ипотека-банк бош офисида Ғазначилик бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган.

2017 йил январ ойидан Ипотека-банк Бошқаруви Раиси ўринбосари этиб тайинланган. 

Расм йўқ
Бошқарув аъзоси. Бош Бухгалтер

Норметов Элёр Зафарович

Ишонч телефони:

Қабул кунлари ва соатлари:


1982 йилда туғилган. Тошкент Молия институтини 2004 йилда тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини 2005 йил январ ойида Халқ банкининг Яккасарой филиалида бухгалтер-назоратчи лавозимидан бошлаган. 2009 йил апрел ойига қадар ушбу филиалнинг Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи бўлимида етакчи мутахассис, бош мутахассис лавозимларида ишлаган.

2009 йил апрел ойидан 2011 йилнинг декабригача Ўзсаноатқурилишбанкда Ракат филиали Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи бўлими бош мутахассиси, Ракат филиали ички назорат ходими, Ички назорат бошқармасида ички назорат гурух рахбари лавозимларида ишлаб, 2011 йил декабр ойида Ўзсаноатқурилишбанкнинг Тошкент вилоят минтақавий филиали бош бухгалтери лавозимига тайинланган.

2013 йил июл ойидан 2015 йилнинг октабригача Ипотека-банк Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш бўйича ички назоратни мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаган.

2015 йил октабр ойидан бошлаб Ипотека-банкнинг бош бухгалтери лавозимида ишлаб келмоқда.

Расм йўқ
Бошқарув аъзоси. Юридик департаменти директори

Муродов Хумоюн Ғайратович

Ишонч телефони:

Қабул кунлари ва соатлари:


1983 йилда Бухоро вилояти Ғиждувон туманида туғилган.

2005 йилда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган.

Банк соҳасидаги меҳнат фаолиятини 2006 йилдан “Ипотека-банк”АТИБ Сергели филиалидан бошлаган.

2006 йилдан 2009 йилга қадар Тошкент шаҳар филиали юридик бўлим бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

2009 йилдан 2017 йилга қадар Бош офиснинг Юридик бошқармасида бош офис мутаҳассис, бўлим бошлиғи лавозимларида самарали фаолият юритиб келган.

2017 йил январ ойидан “Ипотека-банк” акциядорлик тижорат ипотека банки Юридик департамент директори лавозимида ишлаб келмоқда.

On-line маслаҳатчи
Қўнғироқни буюртма қилиш