Ipoteka bank OTP Group O‘zbekiston kompaniyalarining AQSh, Turkiya va Moldova bozorlaridagi eksport faoliyatini moliyaviy qo‘llab-quvvatladi
18.11.2026

Ipoteka bank OTP Group O‘zbekiston kompaniyalarining AQSh, Turkiya va Moldova bozorlaridagi eksport faoliyatini moliyaviy qo‘llab-quvvatladi

Ipoteka bank OTP Group eksport факторинги бўйича бир қатор битимларни амалга ошириб, АҚШ, Туркия ва Молдова Республикасидаги харидорлар билан тузилган экспорт шартномалари доирасида Ўзбекистон компанияларига молиявий маблағлар ажратди.

Янги молиялаштириш воситасидан фойдаланган компаниялар қаторида Ўзбекистонда AslCab бренди остида мис кабеллар ишлаб чиқарувчи етакчи корхоналардан бири бўлган «METSOL» МЧЖ ҳам ўрин олган. Молиялаштириш Туркия Республикасига маҳсулот етказиб бериш бўйича кечиктирилган тўлов шартлари асосида тузилган экспорт шартномаси доирасида тақдим этилди.

«Экспорт факторингини ривожлантириш Ўзбекистон компанияларининг халқаро бозорлардаги имкониятларини кенгайтиришда муҳим аҳамият касб этади. Ушбу молиявий восита экспортёрларга етказиб берилган маҳсулотлар учун тўловларни тезроқ олиш билан бирга, айланма маблағларни самарали бошқариш, ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш ва экспорт географиясини кенгайтириш имконини беради. OTP Group таркибида фаолият юритар эканмиз, Гуруҳнинг факторинг ва савдони молиялаштириш соҳасидаги халқаро тажрибаси ҳамда эксперт салоҳиятидан фойдаланиб, Ўзбекистон бизнесига халқаро амалиётларга мос замонавий молиявий ечимларни таклиф этмоқдамиз. Бизнинг мақсадимиз — маҳаллий ишлаб чиқарувчилар учун ташқи бозорларда фаолият юритишни янада қулайлаштириш, уларнинг рақобатбардошлигини ошириш ва экспорт ҳажмини кенгайтиришга кўмаклашишдан иборат», — дея таъкидлади Ipoteka bank OTP Group Бизнес ва маҳсулотларни ривожлантириш ҳамда глобал транзакцион банкинг дирекцияси директори Жонон Жалолова.

«Ишлаб чиқариш корхонаси учун маҳсулот ишлаб чиқариш жараёнларининг узлуксизлигини таъминлаш ва буюртмаларни ўз вақтида бажариш муҳим аҳамиятга эга. Экспорт факторинги бизга айланма маблағларни янада самарали бошқариш, хомашё харидларини ҳамда янги шартномалар ижросини мослашувчан режалаштириш имконини беради. Шу билан бирга, мазкур молиявий ечим хорижий ҳамкорлар билан барқарор ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш, шунингдек, халқаро бозорлардаги рақобатбардош позицияларимизни мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда», — дея таъкидлади Шавкатбек Холбоев, «METSOL» МЧЖ бош директори.

«Ушбу битим банк ва мижоз ўртасидаги яқин ҳамкорлик ҳамда ташқи савдо фаолиятининг ўзига хос жиҳатларини чуқур англаш самарасидир. Биз корпоратив мижозларга уларнинг бизнес эҳтиёжлари ва халқаро савдо амалиёти талабларига мос молиявий ечимларни таклиф этиш орқали экспорт фаолиятини қўллаб-қувватлашга интиламиз», — дея қайд этди Леван Нацвлишвили, Ipoteka bank OTP Group Халқаро компаниялар билан ишлаш ва махсус корпоратив кредитлаш дирекцияси директори.

Экспорт факторинги Ipoteka bank OTP Group томонидан тақдим этилаётган савдони молиялаштириш ечимлари қаторини кенгайтириб, корпоратив мижозларга ташқи савдо фаолиятини қўллаб-қувватлаш учун қўшимча молиявий имкониятларни яратади.

Ipoteka bank OTP Group — компанияларнинг халқаро бозорлардаги ўсишини қўллаб-қувватловчи ишончли ҳамкор.

Ipoteka Mobile ilovasini yuklab oling va bankka bormasdan turib moliyangizni boshqaring

Oylik maosh, o‘tkazmalar, kreditlar va Ipoteka bank OTP Group’ning boshqa xizmatlari doimo qo‘l ostingizda

Ipoteka Mobile ilovasini yuklab oling
bg
↑
Oxirgi yangilanish sanasi: 18.11.2026