phone Маълумот учун: (78) 150-11-22

Факторинг

Жўнатилган товарлар, бажарилган ва кўрсатилган хизматлар учун тўловларни ўз вақтида тўланмаганда, муддатини ўтган ҳолда бизнесда узилишларга йўл қўймаслик учун тўловчи ва дебиторлик қарзларининг айланувчанлигини тезлаштиришдан манфаатдор бўлган компанияларга Ипотека-банк айланма маблағларини тўлдириш учун энг мақбул ва фойдали ечимни — факторинг операцияларини таклиф этади.

Факторинг мижоз учун қуйидаги имкониятларни яратади:

  • юкларни етказиб берилганлигини тасдиқловчи хужжатлардаги сумманинг 90% гача бўлган миқдорда молиялаштиришга эга бўлиш;

  • гаровсиз молиялаштиришга эга бўлиш;

  • айланма маблағларни узоқ муддатли тўлдиришни таъминлаш;

  • сотув ҳажмининг ўсиб бориши билан молиялаштиришни орттириш;

  • пул оқимларини қулай тарзда режалаштириш;

  • дебиторлик қарзларини самарали назорат қилиш ва бошқариш.

Ипотека-Банк томонидан факторинг хизматлари миллий валюта – сўмда амалга оширилади.

Сўмдаги факторинг хизматлари – муддатини узайтириш ҳуқуқисиз 90 кунгача бўлган муддатга кўрсатилади.

Факторинг тўғрисидаги шартнома томонлар томонидан имзолангандан кейин банк хўжалик юритувчи субъектнинг талаб қилиб олингунча сақланувчи асосий депозит ҳисобварағига маблағларни шартномада айтиб ўтилган, бироқ унинг тўлов талабномалари бўйича тўлови суммасининг 90 фоизидан кўп бўлмаган суммада ўтказишни амалга оширади.

Шартнома тузиш учун таъминотчи мижоз томонидан қуйидаги ҳужжатлар тақдим етилади:

  • қарздор-корхонанинг факторинг операциясини ўтказишга розилик хати

  • тегишли тарзда расмийлаштирилган ва таъминотчи томонидан имзоланган олди-сотди, ишларни бажариш ёки хизматлар кўрсатиш тўғрисидаги шартнома;

  • моддий қимматликларнинг ажратилганлиги, ишларнинг бажарилганлиги, хизматларнинг кўрсатилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар (товар-транспорт накладнойлари, ишончномаларнинг нусхалари, ишни қабул қилиш далолатномалари ва бошқалар);

  • тўловчига қўйилган тўлов талабномасининг нусхаси ва тўловчининг ушбу талабномани тўлашга розилиги (акцепт) тўғрисидаги хати;

  • дебиторлик ва кредиторлик қарздорликлари тавсифлаб берилган ва муддати ўтказиб юборилган дебиторлик қарзларининг бутун суммасига солиштириш далолатномалари илова қилинган сўнгги ҳисобот санасидаги бухгалтерия баланси ;

  • фойдалар ва зарарлар тўғрисидаги ҳисобот;

  • бошқа кредиторлардан қарзга олинган маблағлар ва бошқа банкларда сақланувчи бўш маблағларнинг мавжудлиги тўғрисидаги маълумотнома;

  • бошқа банкларда очилган ҳисобрақамлар рўйхати.

On-line маслаҳатчи
Қўнғироқни буюртма қилиш