phone Ишонч телефон рақами: (78) 150-89-55

Маълумот учун: (78) 150-89-56

"Ипотека-банк”да янги қонунлар тарғиботи

"Ипотека-банк" АТИБда Ўзбекистон Республикасининг янги таҳририда қабул қилинган “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги, “Валютани тартибга солиш тўғрисида”ги, “Тўловлар ва тўлов тизими тўғрисида”ги қонунларни ҳаётга тадбиқ этиш ва унинг мазмун-моҳиятини банк ходимларига тушунтириш масалаларига бағишланган ўқув-семинар ўтказилмоқда.


Семинарларда бугунги кунда жамиятимиз ҳаётининг бошқа барча муҳим жабҳалари каби, банк фаолиятини ҳам ислоҳ қилишга қаратилган кенг кўламли чора-тадбирлар изчил амалга оширилаётгани алоҳида қайд этилди. Хусусан, жорий йилнинг 5 ноябрида “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг янги таҳрирда қабул қилиниши бу соҳада янги йўналишларни очиши билан бирга банк фаолиятини сифат жиҳатдан янги босқичга олиб чиқиши, бу борадаги улкан ўзгаришлар хусусида маълумотлар келтирилди.


Қонун банк тизимининг барқарорлигини оширишга, соҳада соғлом рақобат муҳитини яратишга ҳамда омомнатчилар ва банк хизматларидан фойдаланувчиларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини самарали ҳимоя қилишга қаратилгани билан ҳам аҳамиятлидир.

Шунингдек, айтиш мумкинки, мазкур ҳуқуқий ҳужжатлар республика банк тизимининг халқаро андозалар даражасида фаолият юритишини ташкил этиш учун ҳуқуқий базани мустаҳкамланиши ва унинг ривожланиши йўлида муҳим қадамдир.

On-line маслаҳатчи
Қўнғироқни буюртма қилиш