phone Ишонч телефон рақами: (78) 150-89-55

Маълумот учун: (78) 150-89-56

Чиноз филиали ўз ишини янги бинода бошлади

Жорий йилнинг 17 июль куни Тошкент вилотининг Чиноз туманида «Ипотека-банк» АТИБ Чиноз филиалининг янги биносини тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.


Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Банк хизматларининг оммабоплигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори талаблари ижросини таъминлаш ҳамда аҳолига кенг кўламдаги хизматларни кўрсатиш мақсадида банк биноси қайта қуриб битказилди.


Филиал биноси туман марказида жойлашган бўлиб, аҳолига, ҳусусий бизнес ва тадбиркорлик субъектларига замонавий банк хизмат кўрсатиб боради.


Филиалда фуқароларга хизмат кўрсатишда қулайлик яратиш мақсадида 24/7 шоҳобчаси ҳам ташкил этилди.


Бугунги кунда “Ипотека-банк” ва Халқаро молия корпорацияси билан ҳамкорликда банкни институционал трансформация қилиш, хизмат кўрсатиш жараёнларини тубдан қайта ташкил этиш, замонавий бизнес моделини яратиш орқали халқаро андозалар талабларига мувофиқ иш юритувчи банк сифатида шакллантириш мақсад қилиб олинган бўлиб, бу йўналишда ишлар илдамлик билан олиб борилмоқда.


On-line маслаҳатчи
Қўнғироқни буюртма қилиш