phone Ишонч телефон рақами: (78) 150-89-55

Маълумот учун: (78) 150-89-56

Ипотека-банк: Трансформация жараёнларини амалга оширишда ЕТТБ нинг малакавий курсларини масофадан туриб ўзлаштирдилар.

Маълумки, Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) ўз кредит линияларини тақдим этган турли мамлакат банклари ходимларини билимларини ошириб келади. 


ЕТТБ масофадан ўқитиш курсларида банк тизими бўйича 50 нафардан ортиқ ходимлар ўз билимларини оширди. Мазкур тизимдаги ходимлардан 16 нафари “Ипотека-банк” АТИБ ходимлари бўлиб, курсларни муваффақиятли тамомлади ва сертификатлар билан тақдирланди.


Ушбу курсларни банкнинг турли йўналишларида фаолият юритаётган ходимлар, жумладан, “Ипотека-банк” АТИБнинг турли хил лавозимдаги раҳбар ва ходимлари ЕТТБ қўллаб-қувватлаш дастури асосида ташкил қилинган таълимни тугатиб, дистанцион равишда тестларни мувафаққиятли топширдилар.


Жорий йилнинг 6 ноябрь куни пойтахтимиздаги “Radisson Blue” меҳмонхонасида ўқув курсларни мувафаққият билан якунлаган ходимлар учун ташкил қилинган тақдирлаш маросимида “Ипотека-банк” АТИБ ходимлари ҳам муносиб иштирок этиб, банклар ичида энг кўп омадли якунлаган дастлабки битирувчилар сифатида тарихга муҳрландилар.


On-line маслаҳатчи
Қўнғироқни буюртма қилиш