phone Маълумот учун: (78) 150-11-22

Хорижий нашрлар билан ҳамкорлик

"Ипотека-банк" АТИБ Ахборот ва банк брендини бошқариш хизмати “Evromoney Institutional Investor PLC” вакиллари билан банкнинг инвестицион муҳити ҳамда инвесторларга яратилган қулайликлар ҳақида хорижий ҳамкорларимизга маълумот бериш, жаҳон молия бозорида нуфузини янада орттириш юзасидан учрашув бўлиб ўтди. “Evromoney Institutional Investor PLC” томонидан нашр этилаётган Evromoney, Asiamoney каби журналлар молия оламида ўзига хос нуфузга эга нашрлардан ҳисобланади. Журналда чоп этилаётган чуқур таҳлилга асосланган мақолаларда иқтисодий кўрсаткичлар билан бир қаторда банк-молия соҳасининг истиқболдаги вазифалари ҳам атрофлича шарҳлаб борилади. 



Учрашувда мазкур нашрлар билан ҳамкорликни қуйидаги уч йўналишда давом эттириш юзасидан таклифлар билдирилди. 
1. Банклар, инвестиция ва ҳамкорлик.
2. Корпоратив мижозлар.
3. Портфель инвестициялар. 
Учрашув сўнггида бу каби нуфузли нашрларда банк ҳақидаги маълумотларни мунтазам ёритиб бориш шунингдек банкдаги қулай инвестицион муҳитни тарғиб қилиш орқали йирик хорижий мижозларни жалб этиш мумкинлиги юзасидан келишиб олинди.


On-line маслаҳатчи
Қўнғироқни буюртма қилиш