phone Ишонч телефон рақами: (78) 150-89-55

Маълумот учун: (78) 150-89-56

"Ипотека банк" томонидан байрам акцияси

“Ипотека банк” акциядорлик тижорат ипотека банки халқимизнинг миллий қадриятларидан бири бўлган Наврўз – янгиланиш ва ёшариш байрами муносабати билан ипотека кредити бўйича ўзининг байрам олди акциясини эълон қилади.

Акция Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 ноябрдаги ПФ-5886-сонли Фармонига асосан банк томонидан жорий этилган шаҳарларда “Осон ипотека” кредити хизматига тадбиқ этилади.

Эндиликда, акция доирасида Тошкент шаҳрида қурилган бирламчи бозордаги турар-жой биноларидан хонадонлар сотиб олиш учун йиллик 20 фоиз ставкасида;

Қорақалпоғистон ва вилоят шаҳар жойларида қурилган бирламчи бозордаги турар-жой биноларидан хонадонлар сотиб олиш учун йиллик 19 фоиз ставкасида ипотека кредитларини таклиф этади.

Мазкур акция жорий йилнинг 1 май санасигача амал қилади.

On-line маслаҳатчи
Қўнғироқни буюртма қилиш