phone Ишонч телефон рақами: (78) 150-89-55

Маълумот учун: (78) 150-89-56

“Ипотека-банк” АТИБ акциядорларининг навбатдаги умумий йиғилиши бўлиб ўтди

Бугун 2019 йил 28 июнь куни “Ипотека-банк” АТИБ акциядорларининг навбатдаги умумий йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда, “Ипотека-банк” АТИБ фаолиятининг 2018 йил натижалари, банкни ўрта муддатга ва узоқ муддатга ривожлантириш бўйича тасдиқланган стратегияси ижроси ҳамда 2019 йил фаолиятининг устувор йўналишлари тўғрисида банк Бошқаруви ҳисоботини тасдиқлаш, 2018 йил натижалари бўйича олган соф фойдасини тақсимлаш, 2019-2021 йилларга мўлжалланган ривожланиш стратегиясини тасдиқлаш, банкнинг Кузатув кенгаши ва Тафтиш комиссияси таркибини қайта сайлаш каби қатор масалалар кўриб чиқилди.

Ипотека-банк томонидан ҳисобот йилида акциядорлар томонидан белгилаб берилган ва Бизнес-режада келтирилган устувор йўналишлар бўйича чора-тадбирларни изчил олиб бориш, шу жумладан фаолият самарадорлиги ва даромадлиликни янада ошириш банкнинг асосий диққат марказида бўлди.

Бунда, банкнинг капиталлашув даражаси ва даромадлилигини ошириш, активларнинг сифатини янада яхшилаш, мижозлар ва ҳамкор ташкилотлар билан муносабатларни янги босқичга кўтариш орқали банк фаолиятига доир барча кўрсаткичларнинг барқарор ўсишини таъминлаш, энг муҳими, мижозларнинг банкка бўлган ишончини янада мустаҳкамлаш ва уларга имконият яратиш бўйича тизимли ишлар амалга оширилди.

Ипотека-банк филиаллари тармоғи бутун республика ҳудудини қамраб олган бўлиб, 39 та филиал, 164 та минибанк, 657 та кассалар ҳамда 103 та халқаро пул ўтказмалари шохобчаларидан иборат. Ушбу тармоқ орқали банк 1,9 млн. нафардан зиёд мижозларга хизмат кўрсатиб келмоқда.

Мижозларга замонавий банк хизматларини кўрсатиш борасида амалга оширилган ишлар самараси банкнинг 2018 йилдаги фаолиятининг натижаларида ўз аксини топди, жумладан:

- банкнинг соф активлари ўтган йилга нисбатан 1,5 баробарга ўсиб,
19,7 трлн. сўмга етди;

- умумий капитали ўтган йилга нисбатан 28 фоизга ўсиб, 1,6 трлн. сўмга етди, шу жумладан устав капитали 17 фоизга ошиб, 985,6 млрд. сўмга етди;

- депозит маблағлари ўтган йилга нисбатан 23 фоизга ўсиб, 6,7 трлн. сўмга етди;

- кредит портфели ўтган йилга нисбатан 64 фоизга ошиб, 17,3 трлн. сўмга етди;

Натижада, ушбу ижобий ўзгаришлар банкнинг 2018 йил натижалари бўйича 250,2 млрд. сўм миқдорида соф фойда олишига имконият яратди.


Шунингдек, салоҳиятли корпоратив мижозларнинг йирик ишлаб чиқаришга доир истиқболли лойиҳаларини молиявий қўллаб-қувватлаш, давлат дастурлари ижроси, ҳудудларни иқтисодий-ижтимоий ривожлантириш, кичик бизнес соҳасининг ривожланишига ҳисса қўшиш, аҳолини арзон ва сифатли уй-жойлар билан таъминлаш ва оммабоп кредитлар орқали бандлигини ошириш банк фаолиятининг муҳим йўналишларидан бири бўлди.

2018 йил давомида Ипотека-банк томонидан кичик бизнес субъектларига 2,85 трлн. сўмлик ( ўтган йилга нисбатан 2,1 баробар кўп) кредитлар ажратилди ва натижада, кичик бизнес субъектлари тасарруфида жами 7668 та янги иш ўринлари яратилди.

Йиғилишда Ипотека-банк томонидан халқаро рейтинг компаниялари билан ҳамкорлик ишларини самарали ташкил этган ҳолда, банкка берилаётган рейтинг баҳоларини мунтазам равишда ҳар йили янгилаб бориш ва даражасини ошириш, рейтинг баҳосини тушиб кетишига йўл қўймаслик юзасидан барча зарур чора-тадбирлар кўриб борилаётганлиги таъкидланди.

Ҳозирги кунда, банк “Standard & Poor’s” (“В+/В” даражасида), “Moody’s” (“В2/В2” даражасида) каби етакчи халқаро рейтинг агентликларининг истиқболи “Барқарор” бўлган рейтингларига эга.


Шу билан бирга банк 2018 йилда, балки бугунги кунда ҳам долзаб ва асосий вазифалардан бири бу институционал трансформация қилиш орқали Ипотека-банкни халқаро андозаларга мувофиқ келадиган даражадаги банкка айлантириш бўлиб, бу борада банк корпоратив бошқарувини янада яхшилаш, мижозларга сифатли ва замонавий банк хизматларини кўрсатишни йўлга қўйиш бўйича Халқаро молия корпорацияси билан изчил ҳамкорликни амалга ошириб келинмоқда.

Банкнинг трансформация қилиш орқали хусусийлаштиришга тайёрлаш бўйича Ҳукуматнинг «Ипотека-банк» акциядорлик тижорат ипотека банкини ўзгартириш ва уни Халқаро молия корпорацияси иштирокида кейинчалик хусусийлаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги 523-сонли қарори қабул қилинганлиги ҳам бундан далолатдир.

Халқаро молия корпорацияси банкга акцияларга айирбошлаш имконияти мавжуд бўлган 35 млн. АҚШ доллари миқдоридаги кредит линиясини ажратишни режалаштирган. Бу масала бўйича хорижий ҳамкорнинг Операцион ва Кредит қўмиталарининг ижобий хулосалари қабул қилинган. Жорий йил июль ойида корпорация Директорлар кенгаши ўтказилиши ва унда мазкур масала бўйича якуний қарор қабул қилиниши кутилмоқда.

Йиғилишда кун тартибидаги масалалар бўйича тегишли қарорлар қабули қилинди ва якунда 2019 йил фаолиятининг устувор йўналишлари белгилаб олинди.

On-line маслаҳатчи
Қўнғироқни буюртма қилиш