phone Маълумот учун: (78) 150-11-22

“Ипотека-банк” тадбиркорларни қўллаб қувватлаш йўлида

Жорий йилнинг 25 июнь куни “Ипотека–банк” АТИБ масъул ходимлари томонидан Бухоро вилоятида фаолият олиб борётган тадбиркорлик субъектлари билан жойига чиққан ҳолда учрашувлар ўтказилди.

Бугунги кунда бутун дунёда давом этаётган пандемия даврида уларнинг фаолиятини тўлақонли давом эттириш, янги лойиҳаларни амалга ошириш ҳамда янги иш ўринлари яратиш бўйича банк томонидан барча зарурий амалий ёрдамларни кўрсатишга тайёр эканлиги бўйича тушунтиришлар берилди.


Учрашув давомида Бухоро шаҳрида жойлашган “Камалак Шабнам текс” МЧЖ фаолияти билан яқиндан танишилди. Корхона фаолияти газлама ишлаб чиқаришга мўлжалланган бўлиб, бугунги кунда 120 ходим фаолият олиб бормоқда ва жорий йилнинг ўтган 5 ойи давомида 1,2 миллион долларлик маҳсулот экспорт қилинган. Ўрганиш давомида корхонага тегишли бўлган бўш бинода қиймати 1,5 миллион долларлик янги лойиҳани амалга оширилишига ва натижада 35 та янги иш ўринлари яратилишига келишиб олинди.


Шунингдек, Бухоро шаҳридаги яна бир корхона “Рушантекс” МЧЖ фаолияти ҳам жойига чиққан ҳолда ўрганилди. Корхона ип-йигирув ва ип-газлама ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланиб, 80 та ходим иш билан таъминланган. Пандемия даври бўлишига қарамасдан корхона фаолияти карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда тўлақонли давом эттирилмоқда. Лекин шу билан бирга айрим муаммолар мавжудлиги ҳам аниқланди. Учрашувда корхона раҳбари томонидан бугунги кунда давом этаётган пандемия оқибатида экспорт бўйича кўзланган натижаларга эришилмаганлиги сабабли, пахта толаси сотиб олиш учун берилган банк кафолати муддатини узайтириб бериш масаласи кўтарилди. Корхона раҳбарига Муҳтарам Президентимизнинг 2020 йил 5 майдаги ПФ-5989-сонли “Тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини қўллаб-қувватлашга доир кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони билан тўқимачилик корхоналарига яратиб берилган шарт шароитлар батафсил тушунтириб берилди ва тадбиркор томонидан кўтарилган масалани ижобий қарор қабул қилиш бўйича келишиб олинди. Ўз навбатида корхона томонидан июль ойидан бошлаб экспортни қайта тиклаш бўйича ишлар олиб бораётганлиги маълум қилинди.

Тадбиркорлар билан учрашувлар давом эттирилиб, аниқланган камчилик ва масалаларни тезкорлик билан ҳал этиш чоралари кўриб борилади.

On-line маслаҳатчи
Қўнғироқни буюртма қилиш