phone Ишонч телефон рақами: (78) 150-89-55

Маълумот учун: (78) 150-89-56

Биз буни ўтмаганмиз?

Замонамиз техникалашмоқда, таъбир жоиз бўлса автоматлашмоқда. Бу яхши лекин энди одамларни табиий ва кўнгилга яқин нарсалар билан кўпроқ эътиборини тортиш мумкинлигига гувоҳ бўлмоқдамиз. Сунъийлик ва совуқ техника ҳиссиётлари ўз ўрнини табийлик ва соддаликка бўшатиб бера бошлади.
Кекса авлоддаги бой ҳаётий тажриба ва ёш авлоддаги замонавий билимлар уйғунлашуви мижозларимизга кўнглидагидек хизмат кўрсатишни яхшилашда айни муддао.  
Шу боис,  телеграм каналимиз орқали банк томонидан тақдим этилаётган  маҳсулотлар билан яқиндан таништириб бориш ҳамда кундалик ҳаётимизда зарурат юзасидан улардан қандай фойдаланиш мумкинлиги ҳақида маълумотлар улашиб боришга қарор қилдик.  
Ўйлаймизки, бу Сиз учун ҳам жудаям фойдали.  
Сиз ҳисобрақамдаги ҳар бир рақам нимани англатишини биласизми? Рақамлар гапиради. 

20208000100441615001  

“20208” – баланс хисоб варағи. Шахсни кимлигини англатади

“000”- валюта коди. (000- сум, 840- АКШ доллари)

“1” – назорат калити

“00441615” – банк ёки мижоз коди (уникал код)

“001” – ҳисоб варақнинг тартиб рақами

20208000100441615001  - демак, бу ҳисоб рақам юридик шахсга тегишли бўлган миллий валюта СУМда очилган мижознинг асосий ҳисоб рақами эканлигини билишимиз мумкин. 
Айтайлик, Сизни уйингизга светдан, сувдан ёки бошқа коммунал тўлов йиғимлари бўйича масъул вакил келиб тўловларни қабул қилмоқчи. Маслаҳатимизга амал қилиб, эски квитанциянгиз билан вакил тақдим қилган янги квитанциядаги ҳисобрақамни солиштиришни унутманг. Бу сизга тўловларингизни ўтмай қолиши ва фирибгарларга чув тушмаслигизни олдини олади. 

Кейинги маслаҳатимизни кутинг. 

Ипотека банк : Имконият яратамиз.


On-line маслаҳатчи
Қўнғироқни буюртма қилиш