"Ипотека-банк" АТИБ томонидан жалб этилган хорижий кредит линиялари ҳисобидан қатор лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Бугунги кунда "Ипотека-банк" АТИБ томонидан хорижий кредит линиялари ҳисобидан қатор лойиҳалари амалга ошириб келинмоқда. 

Хусусан, Навоий вилояти, Кармана туманида Осиё Тараққиёт банки кредит линияси ҳисобидан лойиҳа умумий қиймати 1 400,0 млн. сўмга наслли она балиқ сотиб олиш учун 950,0 млн.сўм миқдорида кредит ажратиш маъқулланган. Корхона кредит маблағлари ҳисобига наслли она балиқ сотиб олиб, 1 йилда 36,0 тн. "Сазан", "Оқ Амур", "Толстолов" турдаги балиқ маҳсулотлари етиштириш ва ички бозорни балиқ маҳсулотларига бўлган талабни қондириш ҳамда 3 та янги ишчи ўрни яратишни режалаштирган.

Шу билан бирга, Сурхондарё вилояти, Термиз туманида Осиё Тараққиёт банки кредит линияси ҳисобидан лойиҳа умумий қиймати 2 666,0 млн. сўм миқдоридаги чорвачилик фаолиятини ташкил этиш мақсадида 35 бош йирик шохли наслдор чорва моллари сотиб олиш учун 800,0 млн.сўм миқдорида кредит ажратиш маъқулланган. Хўжалик наслли чорва моллари сотиб олиб, ички бозорни гўшт ва сут маҳсулотларига бўлган талабни қондириш ҳамда 5 та янги ишчи ўрни яратиш режалаштирилган.

Шунингдек, Навоий вилояти, Қизилтепа туманида Осиё Тараққиёт банки кредит линияси ҳисобидан лойиҳа умумий қиймати 2 900,0 млн. сўм миқдоридаги чорвачилик фаолиятини ташкил этиш мақсадида 110 бош йирик шохли Голштейн зотли наслдор чорва моллари сотиб олиш учун 2 000,0 млн.сўм миқдорида кредит ажратиш маъқулланган. Хўжалик кредит маблағлари ҳисобига 110 бош Голштейн зотли наслли чорва моллари сотиб олиб, ички бозорни гўшт ва сут маҳсулотларига бўлган талабни қондириш ва 7 та янги ишчи ўрни яратиш режалаштирилган.


On-line маслаҳатчи
Қўнғироқни буюртма қилиш