phone Маълумот учун: 1233; (78) 150-11-22

Тендер ва танловлар

«Ипотека-банк» АТИБ 2018 йил якунлари бўйича корпоратив бошқарув тизимини баҳолашни ўтказиш учун мустақил ташкилотни танлаш бўйича танлов эълон қилади. "Ипотека-банк" АТИБ томонидан тренинг ва таълим хизматларини тақдим этиш бўйича таклифлар бўйича очиқ тендер эълон қилинади. «Ипотека-банк» АТИБ “20 дона банкоматларни харид қилиш юзасидан №30/19-сонли танлов савдолари” ҳақида эълон қилади “Ипотека-банк” АТИБ “2000 дона терминалларни харид қилиш юзасидан №32/19-сонли танлов савдолари” ҳақида эълон қилади “Ипотека-банк” АТИБ “1000 дона терминалларни харид қилиш юзасидан №15/20-сонли танлов савдолари” ҳақида эълон қилади "Ипотека-банк" АТИБнинг Бош офиси ва филиалларида тармоқлараро экран техналогиясини жорий қилиш орқали банк корпоратив тармоғида ахборотлар хавфсизлигини ва Wi-Fi зоналар хавфсизлигини таъминлаш қурилмаларини харид қилиш юзасидан танлов эълон қилади

Аҳил, ҳамфикр жамоани шакллантириш йўлида навбатдаги тадбир Олмазор филиали ҳодимлари иштирокида бўлиб ўтди

Ипотека банк филиалларида трансформация жараёнларидан мувафаққиятли ўтиш бўйича семинар тренинглар бўлиб ўтмоқда. Навбатдаги тренинг Олмазор филиали ходимлари иштирокида бўлиб ўтди


Дастлаб тренингда бош банк вакиллари томонидан трансформация жараёнига оид презентация намойиш этилди.

Шундан сўнг тренинг филиал ходимлари ва бош банк вакили ўртасида очиқ мулоқот кўринишида давом этди. Кейинги босқичда бош банк томонидан жалб қилинган психолог-тренер томонидан жисмоний, ақлий ва мантиқий машқларга бой бўлган ўйинлар ўтказилди.


Ходимлар тренер томонидан ташкиллаштирилган саккиз хил тўсиқларда ўтишди. Ҳар бир тўсиқдан сўнг ходимларнинг жамоавий ҳаракатлари жипслашиб борди.

Бош банк томонидан ташкиллаштирилган тушликдан сўнг, ходимларга “лирик чекиниш” йўналишида турли хил рақсларга бой мусобақалар ўтказилди.


Дастур давомида мамлакатимиздаги сиёсий жараёнларҳам муҳокама этилди ва барча ходимлар ва уларнинг оила аъзоларини юрт келажагига бефарқ бўлмаслик ва сиёсий жараёнларида фаол иштирок этишларига чақирилди.


Дастур якунида семинарда иштирок этган ҳар бир иштирокчининг кўзида янги бир учқун, ўзига бўлган мустаҳкам ишонч пайдо бўлганини, банк ягона мақсадига эришиш йўлида жамоавий ҳаракат қилган ҳолда ўз ҳиссасини қўшиш истаги ортганини кўришимиз мумкин эди.


Филиал ходимлари томонидан бош банк раҳбарияти ва вакилларига билдирилган самимий ташаккурлар бунинг исботидир.


On-line маслаҳатчи
Қўнғироқни буюртма қилиш