phone Ишонч телефон рақами: (78) 150-89-55

Маълумот учун: (78) 150-89-56

Валюта операцияларини амалга ошириш ва мониторинг қилиш бўйича семинар


Бугунги кунда валюта либерилизиацияси бўйича амалга оширилаётган ислоҳотлар билан бир қаторда валюта операцияларини тартибга солувчи қонун ҳужжатларига ҳам кўплаб ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.

Ушбу ўзгаришлар тўғрисида батафсил маълумот бериш мақсадида банкнинг барча филиаллари ташқи иқтисодий фаолият йўналиши билан боғлиқ масъул ходимлари учун жорий йилнинг 14 сентябрь куни “Ипотека-банк” АТИБ Меҳнат филиалида “Валюта операцияларини амалга ошириш ва мониторинг қилиш” мавзусида семинар машғулоти ташкил этилди.


Семинарда қуйидаги йўналишлар бўйича тушунтиришлар берилди:

- Валюта амалиётларини тартибга солувчи меъёрий хужжатларга кириталётган ўзгартиришлар;

- Ташқи савдо шартномалари мониторинги;

- Хорижий валютадаги тўлов топшириқномаларни ижро этиш тартиби;

- Хорижий валютани сотиш ва сотиб олиш билан боғлиқ валюта операцияларини амалга ошириш;

- Савдони молиялаштириш ва ҳужжатли аккредитив амалиётлари хусусида.


Семинар якунида эркин мулоқот уюштирилиб, бунда асосий эътибор филиаллар томонидан иш жараёнида вужудга келаётган муаммоли вазиятлар бўйича саволларга жавоблар берилди ҳамда мижозларга тезкор ва сифатли хизмат кўрсатишни тизимли йўлга қўйиш бўйича суҳбат ўтказилди.

Ўтказилган семинар машғулоти филиалларда ташқи иқтисодий фаолият йўналиши бўйича юзага келган баъзи қийин вазиятларнинг ечимини топишга сабаб бўлиш билан бир қаторда, келгусида ушбу йўналишда мижозларга сифатли ва малакали хизмат кўрсатишда яна бир омил бўлиб хизмат қилади.

On-line маслаҳатчи
Қўнғироқни буюртма қилиш