phone Ишонч телефон рақами: (78) 150-89-55

Маълумот учун: (78) 150-89-56

Халқаро пул ўтказмалари

Халқаро пул ўтказмалари

Халқаро пул ўтказмалари — жисмоний шахсларнинг пул маблағларини қисқа вақт ичида бутун дунё бўйлаб кўчиришга имкон берувчи ўзига хос банк хизмати.

Агар сизда қандайдир маблағни хориждаги дўстларингиз ёки қариндошларингизга юбориш зарурати туғилиб қолса, Ипотека-банк сизга халқаро пул ўтказмалари тизимидан фойдаланиш имкониятини тақдим этади. Сизнинг пулларингиз саноқли дақиқалар ичида жўнатилади.

Ипотека-банк МДҲ давлатлари ва узоқ хориж мамлакатлари бўйича пул ўтказмалари тизимларининг кенг танловини таклиф қилади.

Ўтказмаларни Ипотека-банкнинг пул ўтказмалари шаҳобчаларидан бирортасида амалга ошириш мумкин. Ўтказмани жўнатиш ёки олиш учун шахсни тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этилиши лозим.

Ўтказмани олишда яна назорат рақами, ўтказма суммаси ҳамда жўнатувчи тўғрисидаги маълумотлар ва жўнатилган мамлакатни ҳам билиш зарур.

On-line маслаҳатчи
Қўнғироқни буюртма қилиш