phone Ишонч телефон рақами: (78) 150-89-55

Маълумот учун: (78) 150-89-56

Банк сейфлари

Банк сейфлари

Ишончли жой

Моддий бойликларини уйингизнинг у ёки қандайдир жойда - кўрпа ичида,  ёстиқ остида ёки девордаги картина ортига яшириб сақлаш,  анчагина эскириб қолган одатдир.  Ипотека-Банк сизга моддий бойликларни сақлаш учун қулайроқ,  ишончлироқ ва хавфсизроқ жой — индивидуал банк сейфларини таклиф қилади. 

Ушбу сейфларда пул,  заргарлик буюмлари,  ҳужжатлар,  қимматли қоғозлар,  қимматбаҳо ашёлар – бир сўз билан айтганда ўзингиз учун қадрли бўлган ва бошқаларнинг кўзидан узоқроққа яширишни хоҳлайдиган исталган нарсани сақлаш мумкин. 

Исталган сақлаш муддати

Индивидуал сейфни исталган муддатга – бир ойдан бошлаб бир неча йилгача бўлган муддатга ижарага олишингиз мумкин.  Сиз меҳнат таътилига чиқаётган ёки хизмат сафарига кетаётган вақтларда қисқа ижара муддатлари қулайдир. 

Сейфим – зирҳли қўрғоним

Якка тартибдаги сейфлар Ипотека-банкнинг махсус жиҳозланган хоналари – депозитарийларга жойлаштирилган.  Депозитарий хоналари энг замонавий ҳимоя воситалари билан жиҳозланган ва бутун сутка давомида қўриқланади.  Сейф иккита қулф билан беркитилади.  Якка тартибдаги сейфни тақдим этиш тўғрисидаги шартнома имзоланганидан кейин сейф сизнинг мулкингизга айланади.  Хотиржам бўлишингиз мумкин:  бошқа шахслар томонидан (жумладан,  банк ходимлари) қимматликлардан фойдаланиш имконияти мавжуд эмас.  Сейф калитлари фақат сиздагина мавжуд бўлади. 

Хизмат фақат Тошкент шаҳридаги филиалларда кўрсатилади. 

Маҳфийлик

Сейфдан фойдаланишни тушунтиргандан кейин банк ходими депозитарийдан чиқади.  Қимматликларни ячейкага жойлаштиришда у йерда сиздан бошқа ҳеч ким бўлмайди — шундай қилиб тўла махфийлик қоидаларига амал қилинади. 

Ипотека-Банк сизнинг ишончингизни қадрлайди.  Агар сиз қимматли буюмларингизни якка тартибдаги сейфга жойлаштирган бўлсангиз,  биз уларни тўла сақланиши ва мутлақо даҳлсизлигини таъминлаймиз. 

On-line маслаҳатчи
Қўнғироқни буюртма қилиш