phone Маълумот учун: (78) 150-11-22

Эртакларда мўъжизалар сеҳр сабаб, гулу гиёҳ кўкаргайдир меҳр сабаб...


3 декабрь Халқаро ногиронлар куни муносабати билан “Ҳар бир қалбнинг давоси меҳр” деб номланган кўргазмада Ипотека-банк ходимлари  иштирок этдилар. Меҳрга, эътиборга ташна инсонлар томонидан чизилган расмлар, ясалган ҳар бир экспонат кўргазма иштирокчиларида катта тассурот қолдирди.

Кези келганда айтиш керакки, инсон қалбига йўл меҳр-муҳаббат ва саҳоватдан бошланади. Имконияти чекланган бўлишига қарамай, ички кечирмаларини ранглар орқали гўзал тарзда ифода этиб чизилган расмларни, бутун қалб қўрини, юрагини бериб ясалган ишларини томоша қилар эканмиз, "Гўзаллик дунёни қутқаради" деган сўзлар ёдимизга тушди.

On-line маслаҳатчи
Қўнғироқни буюртма қилиш