phone Ишонч телефон рақами: (78) 150-89-55

Маълумот учун: (78) 150-89-56

«Ипотека-банк» тадбиркорларни фаол қўллаб-қувватламоқда

2019 йил 10  июнь куни  куни Ўзбекистон Миллий матбуот марказида  “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни қўллаб қувватлаш учун банк томонидан кредитлар ажратилишини янада енгиллаштириш борасида белгиланган чора-тадбирлар” мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди. 

Анжуманда банк мутасадди ходимлари ва оммавий ахборот воситалари иштирок этдилар. Тадбирни Ипотека-банк” АТИБ Кичик бизнес ва чакана хизматлар блоки раҳбари Шаҳноза Алимова кириш сўзи билан очиб берди.  
Тадбирда юртимизда олиб борилаётган изчил иқтисодий ўзгаришларда “Ипотека-банк”  АТИБнинг ҳам муносиб хизматлари борлиги алоҳида эътироф этилди. 
Ипотека-банк АТИБ кичик бизнес соҳасининг республикамиз иқтисодиётидаги ўрнини ҳисобга олиб, ушбу соҳада кичик корхоналар ва микрофирмалар ташкил этилиши ва уларни молиялаштиришда ҳудудларнинг демографик, табиий-иқтисодий шарт-шароитларини чуқур ўрганиб, уларга мос келувчи тузилмаларни ташкил этиш, қишлоқ жойларида очилган корхоналарни молиялаштиришда ҳудудий хомашё ресурсларини, меҳнат ва табиий ресурсларни инобатга олган ҳолда иш олиб бориш, кичик бизнес субъектларининг мунтазам ва давомли фаолият кўрсатишининг асосий шарти – ҳудудларда бозор инфратузулмаси даражасини таҳлил қилиш ва иш фаолиятини шунга мувофиқ йўналтириш тамойилларига асосланиб ишни ташкил этмоқда.
Тадбирда шунингдек, молия муассасаси кичик бизнес субъектларининг иқтисодий самарадорлигини оширишга хизмат қилувчи фаолиятларни молиялаштириш, уларни молиялаштиришда “экологик юк”ни ҳисобга олиш, маҳаллий хомашёлардан маҳсулот ишлаб чиқаришни йўлга қўювчи кичик бизнес субъектлари салмоғини ошириш борасида ҳам юқори самарадорликка эришиб келинаётгани  алоҳида тўхталиб ўтилди. 
Тадбирда сўзга чиққан Ипотека-банк” АТИБ Инвестицион фаолиятни мувофиқлаштириш ва лойиҳаларни бошқариш маркази директори Иброҳимжон  Мамаджанов банк томонидан кичик бизнес субъектларини молиялаштиришда хорижий кредит линияларининг ўрни хусусида йиғилганларга батафсил маълумот бериб ўтди. 
Шунингдек тадбирда, кичик бизнес субъектларини томонидан аҳолига яратилаётган иш ўринлари хусусида тўхталиб, банк республикамиз молия бозоридаги универсал молия муассасаси сифатида тизимнинг бошқа йўналишлари бўйича ҳам самарали фаолият юритаётгани хусусан, мамлакатимиз иқтисодий ислоҳотларининг марказини эгаллаган кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни молиявий қўллаб-қувватлаб, юртимизда ишбилармонлик муҳитини ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшаётгани ҳақида маълумот бериб ўтилди. 
Тадбирда инсон манфаати, унинг бахтли ва фаровон турмушини таъминлаш мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг устувор йўналишларидан саналади. Шy боис, шаҳар, туман, олис қишлоқ ва овулларда яратилаётган янги иш ўринлари, аҳоли табиркорлигини ривожлантириш муҳим аҳамият касб этиши алоҳида эътироф этилмоқда. Бундай оламшумул ўзгаришлар эса одамларнинг дунёқарашини ўзгартириб, эртанги кунга ишончини янада мустаҳкамлайди. Тадбир кўтаринки руҳда ва сермазмун бўлиб, келтирилган маълумотлар ва банкда олиб борилаётган ишлар журналистларда катта қизиқиш уйғотди. 
Матбуот анжумани иштирокчилари оммавий ахборот воситалари мавзу юзасидан ўзлари қизиқтирган саволларга жавоб бердилар.

On-line маслаҳатчи
Қўнғироқни буюртма қилиш