phone Ишонч телефон рақами: (78) 150-89-55

Маълумот учун: (78) 150-89-56

ЕТТБ мутахассиси иштирокида ўтказилган ўқув семинари

2019 йил 16 сентябрь куни Тошкентда «Ипотека-банк» АТИБда Европа Тикланиш ва тараққиёти банкининг (ЕТТБ) маслаҳатчиси, Игорь Руссин иштирокида «Савдони молиялаштириш учун ЕТТБнинг қисқа муддатли кредитларидан фойдаланиш» мавзусида семинар бўлиб ўтди.

Семинарда Ипотека-банк Бош офиси ва Тошкент шаҳар филиаллари ходимлари иштирок этдилар.

Мазкур семинар ЕТТБнинг «Савдони ривожлантиришга кўмаклашиш» дастури доирасида банк индивидуал консалтинг хизматларини кўрсатиш бўйича ташкил этилди.

Семинар давомида   савдони молиялаштириш, экспорт олди ва импортдан кейинги молиялаштириш, халқаро тўлов шакллари, хужжатли аккредитивлар бўйича ЕТТБнинг қисқа муддатли қайта тикланадиган аванслари кредитларидан фойдаланиш бўйича атрофлича маълумотлар берилди.


«Ипотека-банк» АТИБ 2001 йилдан бери ЕТТБ билан ўзаро самарали ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйган. Айтиш мумкинки, ушбу ҳамкорлик самараси ўлароқ, 2019 йили ЕТТБ томонидан Ипотека-банкка савдони молиялаштириш учун 25.0 млн. АҚШ долларигача бўлган миқдорда лимит белгиланди.

ЕТТБ дастури доирасида индивидуал консалтинг хизматларини кўрсатиш ҳамда савдони молиялаштириш билан боғлиқ амалиётларни ўтказишда яқиндан ёрдам бериб келмоқда.   

On-line маслаҳатчи
Қўнғироқни буюртма қилиш