phone Ишонч телефон рақами: (78) 150-89-55

Маълумот учун: (78) 150-89-56

HUMO

HUMO
Валюта:
UZS
Депозит:
йўқ
Очиш учун банк комиссияси:
йўқ


Хизмат турлари Тўлов миқдори

1

A) Иш ҳақи,  пенсия,  нафақа,  алимент ва стипендия лойиҳалари асосида пластик карточкаларни эмиссия қилиш;

Б) Сўм пластик карточкани техник носоз ҳолга келганини янгисига алмаштириш

Бепул

2

- Амал қилиш муддати ўтган пластик картани янгисига алмаштириш

 - Пластик карта йўқотилганида

Энг кам ойлик иш ҳақининг 10 фоизи   

3

Жисмоний шахсга янги пластик картани эмиссия қилиш ҳамда пластик карта техник ишдан чиққанда ёки йўқолганда

Энг кам ойлик иш ҳақининг 10 фоизи

4

Пластик картани блокировкадан чиқариш

Бепул

5

Миллий валютадаги пластик карталардан нақд пул маблағларини Ипотека-банкнинг терминаллари орқали йечилганда:



- Ипотека-банк пластик карточкаларидан



- Бошқа банк пластик карточкаларидан





бепул


ечилган маблағдан 1 фоиз

6

Миллий валютадаги пластик карталардан нақд пул маблағларини Ипотека-банкнинг банкомати орқали эчилганда

ечилган маблағнинг 1 фоизи

7

Пластик карточкани “Stop-list”га қўйиш (барча турдаги пластик карточкалар учун)

Бепул

8
Ипотека-банкда очилган жисмоний шахс пластик картасига транзит ҳисобварақлари орқали маблағларни кирим қилиш:
- Ипотека-банк пластик карталаридан Бепул
- Ипотека-банк мижози бўлган хўжалик юритувчи субъйектларнинг маблағларини Ипотека-банк пластик карталарига нақдсиз кирим қилганда Бепул
-Бошқа тижорат банк омонат ва пластик карталаридан Бепул
- Бошқа тижорат банкларидан келган нақдсиз маблағлар кирим қилинганда Бепул

Ҳар бир карта эгаси учун банк махсус банк ҳисобрақам очади. Ушбу ҳисобварақда карточка эгаси ўз ихтиёри бўйича фойдаланиши мумкин бўлган пул маблағлари сақланади. Карта ушбу ҳисобварақдан фойдаланиш учун ўзига хос “калит” ҳисобланади. Картасиз ушбу ҳисобрақам бўйича бирорта ҳам амалиётни амалга ошириш мумкин емас.

Микрочип — карточка эгаси тўғрисидаги маълумотлар, ПИН кодлар ва карта билан амалга ошириш учун фойдаланиладиган бошқа маълумотларни ўзида шифрланган кўринишда сақловчи мослама.

ПИН кодлар — бу фақат карта эга маълум бўлган пароллар. Улардан карточка эгаси карта бўйича амалиётларни тасдиқлаш учун фойдаланади. ПИН кодларнинг икки туридан фойдаланилади: 

ПИН — 1 дан 8 тагача хонали рақамгача бўлган коддан иборат бўлиши мумкин. Банк томонидан 4 тадан кам бўлмаган рақамдан ташкил топган паролларни ўрнатиш тавсия қилинади. Сиз ўз ихтиёрингиз бўйича ПИН кодларни ўзгартиришингиз мумкин. Буни инфокиосклар, терминаллар ҳамда Ипотека-банк филиалларида амалга ошириш мумкин.

Карта йўқолган тақдирда нима қилиш керак?

Карта ўғирланган ёки йўқотилган ҳолларда қисқа муддатда телефон орқали ёки карта йўқотилганлиги тўғрисидаги ариза билан банкка мурожаат қилинг.

Эҳтиёткорлик чоралари

картани жисмоний шикастланиш (буклаш, тушиб кетишлар кабилар)дан эҳтиёт қилиш;
картанинг пластик асосини, айниқса, микрочип жойлашган жойни деформацияларга дучор қилмаслик;
критик ҳароратлар таъсирига қўймаслик;
картага намлик ва суюқликлар, йемирувчи пластик ва текстолитлар тушишидан эҳтиёт қилиш;
микрочипни статик ва електр кучланиши таъсиридан эҳтиёт қилиш;
карточкадан фақат кўзланган мақсадда фойдаланиш.

HumoCard карталариниг функционали

  • Дуал интерфейсли карталар (контактли ва контакциз)
  • ПИН кодсиз кичик суммада тўловларни амалга ошириш имконияти
  • Ноёб дизайн (embosclash, текcтуратўрда лак билан)
  • Картани емиссия қилишда карта дизайнида код ва расм жойлаштириш имконияти
  • Жаҳон савиясида маҳсулотлар ва хизматларни олиш имконияти
  • Ўз еҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда карта маҳсулотларини танлаш имконияти
  • Мижозларга турли қулайликларга ега бўлган транспорт, студентлар учун, оилавий ва бошқа турдаги карталар

Ипотека-Банкнинг Ҳумо картаси – бу замонавий ва қулайдир!


Картанинг афзалликлари

  • Карта маҳсулотларининг (хизматларини) яратишва бошқариш тизимининг мослашувчанлиги
  • Бир вақтнинг ўзида Visa, Master Card ва Union Pay International билан эмитент ҳамда эквайер сифатида уланиш имконияти
  • Мукаммал (тўла қувватли) мобил банкинг
  • Терминаллар парки, пластик карталар ва процессинг тизимларини халқаро тўлов тизимлари томонидан сертификацияланиши
  • Содиқлик тизимлари билан интеграцияланиш
  • Ўз эхтиёжидан келиб чиқиб карта маҳсулотларини (хизматларини) танлаш
  • Бир қанча карта ва ҳисобрақамлар учун умумий карта
  • Бир ҳисобрақамга боғлиқ бўлган кўплаб карталарни эмиссия қилиш
  • Мижозлар учун транспортга, студентларга мўлжалланган, оилавий ва бошқа турли қулайликларга эга бўлган карталар


Улар туфайли Сиз қуйидагиларни амалга оширишингиз мумкин:

  • савдо-хизмат кўрсатиш тармоқларида (терминаллар мавжуд бўлган жойларда) воситачилик ҳақи олинмаган ҳолда товарлар ва хизматлар учун тўловни амалга ошириш;
  • барча турдаги коммунал хизматлар учун тўловни амалга ошириш;
  • автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари хизматидан фойдаланиш;
  • уяли ва шаҳар телефон алоқаси ҳамда интернет провайдерларининг хизматлари учун тўлаш;
  • бошқа исталган ташкилотлар ва корхоналарнинг ҳисобракамларига тўловни амалга ошириш;
  • Ипотека-Банк филиалларида воситачилик ҳақи олинмаган ҳолда картадан маблагни нақдлаштириш;


Aсосий афзалликлари:
  • Тезлик
  • Савдо активлигини рағбатлантириш
  • Маркетингнинг янги имкониятлари
  • Инновацион имидж


Карта олиш учун қуйидагилар зарур:
  • Банк филиалида ариза шаклини тўлдириш (паспорт бўлиши шарт);
  • шартномани имзолаш.

On-line маслаҳатчи
Қўнғироқни буюртма қилиш